Дзюдочиларимиз Токио катта дубулға турнирида иштирок этади

2-4 декабрь кунлари Япония пойтахти Токио шаҳрида дзюдо бўйича катта дубулға мусобақаси ташкил этилади.
Дунёнинг 46 мамлакатидан келган 337 нафар спортчи иштирок этадиган ушбу мусобақада юртимиз шарафини 9 нафар полвонларимиз ҳимоя қилишади. 
Қуйида эса улар билан танишинингиз мумкин:
Эркаклар: Муҳриддин Тиловов (-60 кг), Ғиёсжон Бобоев, Мусо Собиров (-73 кг), Давлат Бобонов (-81 кг), Давронбек Сатторов, Муҳаммадкарим Хуррамов (-90 кг), Бекмурод Олтибоев (-100 кг).
Аёллар: Диёра Келдиёрова (-52 кг), Гулноза Матниёзова (-78 кг).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!