Дзюдочиларимиз Японияда ўқув-машғулот йиғинига киришдилар

Жаҳонга машҳур «Кодокан» дзюдо марказида ташкил этилаётган ушбу халқаро йиғинда жаҳоннинг 80 га яқин мамлакатидан спортчилар иштирок этишмоқда.

Терма жамоамиз йиғинда қуйидаги таркибда қатнашмоқда:

Улуғбек Отамуродов
Диёрбек Ўрозбоев
Шарофиддин Лутфуллаев
Шаҳрам Аҳадов
Сардор Нуриллаев
Ҳикматулло Тўраев
Ғолибжон Сулаймонов
Аловиддин Жўрақулов
Давлат Бобонов
Ғиёсжон Бобоев
Дилшодбек Баратов
Ақлмуродбек Худойбердиев
Шарофиддин Болтабоев
Амина Мамедова
Нодира Юлдашева
Диёра Келдиёрова
Гулноза Зияева

Мураббийлар:

Фарҳод Тўраев
Улуғбек Азизов
Бекзод Тўрабоев.

Сизга яхши маълумки, 2020 йилда Олимпия ўйинлари айнан Токиода бўлиб ўтади. Спортчиларимиз дзюдо ватанида олиб борилаётган мазкур ўқув-машғулот йиғинлари орқали олдинда турган муҳим рейтинг мусобақаларга тайёргарлик кўрадилар. Машғулотлар 2 декабрга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!