Дзюдочиларимиздан бугун ҳам омад юз ўгирди
Ads

Айни кунларда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати беллашувлари давом этмоқда. Бугун регламентга кўра, эркаклар ўртасида 66 ва қизлар ўртасида 52 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги спортчилар чемпионлик учун кураш олиб боришади. 

Юртдошимиз Сардор Нуруллаев дастлабки даврада Конго Демократик Респуибликаси вакили билан куч синашиб, муддатидан аввал ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Бироқ кейинги даврада исроиллик Тал Фликерга қўшимча вақтда имкониятни бой бериб қўйди. Қизларимиздан Гулноза Зияева мўғулистонлик рақибасига қарши кечган баҳсда омадсизликка учраб, мусобақани эрта тарк этди.