Дзюдочиларимизни яна Париж кутмоқда!

TIGGO 2 PRO

Дзюдо оламида янги мавсум бошланишига оз фурсат қолди. 1-2 февраль кунлари Францияда Париж “Катта дубулға” мусобақаси бўлиб ўтади.

Унда дунёнинг 50 га яқин мамлакатидан 250 нафардан ортиқ спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам мазкур мусобақада қатнашишади, деб хабар тарқатди  olympic.uz сайти.

Манбанинг маълум қилишича, бу йилги Париж турнирида 3 нафар спортчимиз: Баҳром Ботуров (-60 кг), Шаҳрам Аҳадов (-73 кг) ва Ўткирбек Тўрабоев (+100 кг) медаллар учун кураш олиб боради.

Мазкур мусобақа доирасида дзюдо оламида 2024 йил лауреатлари ҳам аниқлаб олинади.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро дзюдо федерацияси томонидан жорий этилган номинацияларнинг 5 тасида ўзбек дзюдосига доир номзодларни учратиш мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!