Дзюдочиларимизнинг жаҳон чемпионатидаги дастлабки рақиблари аниқ

Эртага Япониянинг Токио шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати старт олади. Келаси йили ушбу шаҳарда ўтадиган Олимпия ўйинларига энг йирик лицензион очколарни тақдим қиладиган мусобақа ҳамюртларимизнинг диққат-марказида бўлиши табиий. Зеро, унда термамизнинг 11 нафар вакили ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Бироз аввал мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, ҳамюртларимиз дастлабки беллашувларини қуйидаги рақибларга қарши ўтказишади:

-60 кг: Шарофиддин Лутфиллаев – Муҳаммад Рашнонезхад (ХДФ)
-60 кг: Диёрбек Ўрозбоев – Адонис Диас (АҚШ)
-66 кг: Шаҳрам Аҳадов – Марко Толинантениана (Мадагаскар)
-66 кг: Сардор Нуриллаев – Айюб Ал Адрисси (Қатар) / Индрит Куллхаж (Албания)
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев – Муҳаммад Моҳелдин (Миср) / Хорхе Фернандеш (Португалия)
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев – Никон Забороскиус (Молдавия)
-90 кг: Яҳё Имомов – Маркус Ниман (Швеция)
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов – Петер Палтчик (Исроил)
+100 кг: Бекмурод Олтибоев – Владислав Циарпицки (Беларусь) / Шакармамад Мирмамадов (Тожикистон)
-52 кг: Диёра Келдиёрова – Хуана Диого (Португалия)
-70 кг: Гулноза Матниязова – Ниҳол Ландоси (Тунис)

*ХДФ – Халқаро дзюдо федерацияси байроғи остида курашадиган вакил.

Манба : olympic.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!