Дзюдочиларимизнинг Тбилиси Гран-присидаги рақиблари аниқ
Эртага Грузия пойтахтида дзюдо бўйича Тбилиси Гран-приси старт олади. Токио Олимпиадасига лицензион очко берувчи мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этишади. МОҚнинг маълум қилишича, бугун доимгидек мусобақадан аввалги матбуот анжумани ва баҳсларга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Терма жамоамиз вакилларининг дастлабки рақиблари билан танишинг:
-60 кг: Шарофиддан Лутфуллаев – Рустам Ибраев (Қозоғистон) / Даниель бен Давид (Исроил)
-73 кг: Ҳикматилло Тўраев – Николас Делпополо (АҚШ)
-81 кг: Камолиддин Расулов – Василеиос Балампанашвили (Греция)
-90 кг: Яҳё Имомов – Серик Салменов (Қозоғистон)
-90 кг: Давлат Бобонов – Ушанги Маргиани (Грузия)
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов – Автар Сингх (Ҳиндистон)
Фикрлар