ЕЧЛ: 3 та клуб плей-оффда, “Реал” ва “Ливерпуль” гуруҳда қолиб кетиши мумкин. Қолганларда имконият қандай?

5-6 ноябрь кунлари Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-тур ўйинлари ўтказилди. Айни пайтга келиб 3 клуб муддатидан олдин плей-офф масаласини ҳал этди. Улар ПСЖ, “Бавария” ва “Ювентус”. Грандларнинг аксарияти кейинги тур навбатдаги босқич йўлланмасига эга бўлади.

“А” гуруҳи

Ушбу квартетда ПСЖ юз фоизлик натижа қайд этди. Эътиборлиси, парижликлар бирорта ҳам гол ўтказиб юборишмади. Уларниг ортидан “Реал” келмоқда. “Қироллик клуби” охирги турларни яхши ўтказмоқда. Аммо Зинедин Зидан шогирдлари кейинги турда ҳар қачонгидан ҳам "қўрқинчли" кўринаётган ПСЖ билан куч синашади. Ушбу ўйиндаги мағлубият мадридликларнинг имкониятларини анча пасайтириб юбориши мумкин. Ҳар ҳолда охирги учрашув “Брюгге” билан бўлади. Бельгия клуби "Сантьяго Бернабеу"да дуранг қайд этганди.

EIt7VyeWwAAnuLW

4-тур, 6 ноябрь

Реал Мадрид - Галатасарой - 6:0

ПСЖ - Брюгге - 1:0

Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

Тўплар

О

1

 ПСЖ

4

4

0

0

10-0

12

2

 РЕАЛ МАДРИД

4

2

1

1

9-5

7

3

 БРЮГГЕ

4

0

2

2

2-8

2

4

 ГАЛАТАСАРОЙ

4

0

1

3

0-8

1

5-тур, 26 ноябрь

Галатасарой - Брюгге

Реал Мадрид – ПСЖ

 

“В” гуруҳи

Бош мураббийсиз қолган “Бавария” муддатидан аввал плей-оффга чиқди. Мюнхенликлар томонидан тор-мор келтирилган “Тоттенхэм” кейинги баҳсда 3 очкони қўлга киритса, Почеттино жамоаси ҳам гуруҳ босқичини ҳал этишади.

4-тур, 6 ноябрь

Бавария - Олимпиакос - 2:0

Црвена Звезда - Тоттенхэм - 0:4

Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

Тўплар

О

1

 БАВАРИЯ

4

4

0

0

15-4

12

2

 ТОТТЕНХЭМ

4

2

1

1

13-9

7

3

 ЦРВЕНА ЗВЕЗДА

4

1

0

3

3-13

3

4

 ОЛИМПИАКОС

4

0

1

3

5-10

1

5-тур, 26 ноябрь

Тоттенхэм - Олимпиакос

Црвена Звезда – Бавария

 

“С” гуруҳи

“Манчестер Сити” бир оёғи билан плей-оффда. “Шаҳарликлар” айни пайтда 10 очко билан биринчи ўринда боришмоқда. Гвардиола жамоаси 5-турни ўз майдонида “Шахтёр”га қарши ўтказади. Ушбу беллашувдаги дуранг ҳам мезбонларни кейинги босқичга олиб чиқади. Кейинги ўринлар учун “Шахтёр” ва “Динамо Зг” курашмоқда.

4-тур, 6 ноябрь

Аталанта - Манчестер Сити - 1:1

Динамо Зг - Шахтёр - 3:3

Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

Тўплар

О

1

 МАНЧЕСТЕР СИТИ

4

3

1

0

11-2

10

2

 ШАХТЁР

4

1

2

1

7-9

5

3

 ДИНАМО ЗГ

4

1

2

1

9-7

5

4

 АТАЛАНТА

4

0

1

3

3-12

1

5-тур, 26 ноябрь

Манчестер Сити - Шахтёр

Аталанта - Динамо Зг

 

“D” гуруҳи

Криштиану Роналду бошчилигидаги “Ювентус” Россияда қийин ғалабага эришди ва кейинги босқични ўйлай бошлади. “Атлетико”нинг эса Германиядаги мағлубият туфайли плей-офф чиқиши ортга сурилди. “Матрасчилар” кейинги тур Туринга ташриф буюришади. Гарчи “Юве”да ортиқча босим бўлмаса-да, ўз уйидаги кераксиздек туюлган ўйинда камида имкониятни бой бермасликка уринади. Бу эса иккинчи йўлланма охирги турда ҳал этилишини англатади.

4-тур, 6 ноябрь

Локомотив - Ювентус - 1:2

Байер - Атлетико - 2:1

Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

Тўплар

О

1

 ЮВЕНТУС

4

3

1

0

9-4

10

2

 АТЛЕТИКО

4

2

1

1

6-4

7

3

 ЛОКОМОТИВ

4

1

0

3

4-7

3

4

 БАЙЕР

4

1

0

3

3-7

3

5-тур, 26 ноябрь

Локомотив - Байер

Ювентус – Атлетико

 

“Е” гуруҳи

Бу гуруҳда бир қарашда ҳали ҳеч нарса аниқ эмасдек. “Ливерпуль” ва “Наполи” катта эҳтимол билан масалани ҳал қилишлари кутилмоқда. Бироқ бу осон бўлмайди. Сабаби кейинги турда ушбу жамоалар ўзаро тўқнаш келади. Томонларнинг дастлабки учрашувида неаполликлар муваффақият қозонишганди. Энди дуранг ёки мағлубият “Зальсбург”га ас қотиши мумкин. Чунки Австрия клуби “Генк”ни таслим этиш имконияти кўпроқ ва бу орқали 2-ўриндаги жамоага анча яқинлашади. Бироқ воқеалар ривожи бунинг акси бўлиши ҳам мумкин.

EIpTJOvX0AA1PXA

4-тур, 5 ноябрь

Наполи - Зальцбург - 1:1

Ливерпуль - Генк - 2:1

Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

Тўплар

О

1

 ЛИВЕРПУЛЬ

4

3

0

1

10-7

9

2

 НАПОЛИ

4

2

2

0

6-3

8

3

 ЗАЛЬЦБУРГ

4

1

1

2

12-10

4

4

 ГЕНК

4

0

1

3

4-12

1

5-тур, 27 ноябрь

Ливерпуль - Наполи

Генк – Зальцбург

 

F гуруҳи

“Барселона” – “Славия” учрашувидаги дуранг турнинг сенсацион натижаси сифатида қаралмоқда. Каталонияликлар ўз уйларида гол ура олишмади. “Интер” мағлубиятга учраб, турнир жадвалида “Боруссия Д”ни ўзидан ўтказиб юборди. Вазият анча чигаллашмоқда. Бу нейтрал мухлислар учун айни муддао. Чунки кейин босқич масаласи охирги турларда ҳал бўлади. Ушбу квартетда ҳам шундай бўлиши кутиляпти.

4-тур, 5 ноябрь

Барселона - Славия - 0:0

Боруссия Д - Интер - 3:2

Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

Тўплар

О

1

 БАРСЕЛОНА

4

2

2

0

4-2

8

2

 БОРУССИЯ Д

4

2

1

1

5-4

7

3

 ИНТЕР

4

1

1

2

6-6

4

4

 СЛАВИЯ

4

0

2

2

2-5

2

5-тур, 27 ноябрь

Барселона - Боруссия Д

Славия – Интер

 

G гуруҳи

Ўртамиёна клублар жойлашган гуруҳда германияликлар пешқадамлик қилишмоқда. Португалия жамоаси эса ҳозирча ўз мухлислари ишончини оқламаяпти. “Лейпциг” ва “Лион” кейинги босқичга даъвогарлардан.

4-тур, 5 ноябрь

Зенит - Лейпциг - 0:2

Лион - Бенфика - 3:1

Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

Тўплар

О

1

 ЛЕЙПЦИГ

4

3

0

1

6-4

9

2

 ЛИОН

4

2

1

1

7-4

7

3

 ЗЕНИТ

4

1

1

2

5-6

4

4

 БЕНФИКА

4

1

0

3

5-9

3

5-тур, 27 ноябрь

Зенит - Лион

Лейпциг – Бенфика

 

H гуруҳи

“Аякс” бу мавсум ҳам яхшигина “бош оғриғи” бўладиганга ўхшайди. Голландияликлар “Челси” майдонида ғалаба қозонаётганида ҳакам “Аякс”нинг 2 футболчисини четлатди ва пенальти қўйиб берди. Қаттиққўл ҳакамлик бўлмаганда, Лемпард шогирдлари ҳисобни тенглаштиришлари жуда қийин эди...

EIpAtq_W4AYdPTw

Ушбу квартетда 3 клуб 7 очкодан тўплаган. Қолган ўйинларга эътибор қаратадиган бўлсак, “Валенсия” курашдан чиқиши мумкин. Чунки испанияликлар кейинги турда “Челси” билан куч синашишади. Охирги турда эса “Аякс” майдонига боришади. Бу ўйинлардан омон чиқишнинг ўзи амримаҳол.

4-тур, 5 ноябрь

Челси - Аякс - 4:4

Валенсия - Лилль - 4:1

Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

Тўплар

О

1

 АЯКС

4

2

1

1

10-5

7

2

 ЧЕЛСИ

4

2

1

1

7-6

7

3

 ВАЛЕНСИЯ

4

2

1

1

6-5

7

4

 ЛИЛЛЬ

4

0

1

3

3-10

1

5-тур, 27 ноябрь

Валенсия - Челси

Лилль - Аякс

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!