ЕЧЛ. Аллер Холанддан кейинги энг яхши натижа соҳибига айланди
Себастьян Аллер ЕЧЛда 13 учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди.
"Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Чемпионлар лигаси 1/4 финалидан ўрин олган илк учрашувда (1:2) "Атлетико" дарвозасини ишғол қилди.
Ивуарлик футболчи ушбу турнирдаги 13-учрашувида 12-голини урди. Фақат Эрлинг Холанд мазкур кўрсаткичга ундан тезроқ эришган (10 та ўйинда). Симоне Инзаги учун ҳам худди Аллер каби 13 та баҳс керак бўлган.
Фикрлар