ЕЧЛ. "Арсенал" турнирни ғалаба билан бошлади. "Ланс" эса Испаниядан очко билан қайтди

ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган "Арсенал" - ПСВ ва "Севилья" - "Ланс" учрашулари бўлиб ўтди. 

Арсенал" - ПСВ ўйинида "канонирлар" йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда Сака, Троссард, Жезус ва Эдегорлар голлар урди. Ушбу ғалабадн кейин Лондон жамоаси гуруҳ пешқадамига айланиб олди.

"Ланс" "Севилья" меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Дастлаб, 9-дақиқада Окампос ҳисобни очган бўлса, Фюльжени 24-дақиқада ажойиб голи билан имкониятларни тенглаштириб қўйди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!