ЕЧЛ. "Барса" ЕЛда, "Бавария"да 100 фоизлик натижа, "Атлетико" гуруҳда қолиб кетди ёхуд гуруҳлардаги ҳолат билан танишинг
Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 6-тур ўйинлари старт олди. Бугун 4 та квартетда плей-оффга йўл олган, Европа лигасига равона бўлган ҳамда гуруҳда қолиб кетган жамоалар номи маълум бўлди.
"A" гуруҳида "Наполи" ва "Ливерпуль" бир хил 15 очко тўплаган ҳолда кейинги босқичга йўл олди. Неаполликлар ўзаро ўйиндаги кичик устунлик (4:1, 0:2) эвазига 1-ўринни қўлга киритди. "Аякс" 6 очко билан 3-поғонадан жой эгаллади ва Европа лигасида ҳаракат қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.
"B" гуруҳида кутилмаганда асосий фаворит саналган "Атлетико" Мадрид якунда сўнгги поғонадан жой олди. "Порту" биринчи, "Брюгге" иккинчи ўрин билан плей-оффга чиққан бўлса, "Байер" ўз юришини Европа лигасида давом эттиради.
Навбатдаги квартет "С" гуруҳи. "Ўлим гуруҳи"да "Виктория"ни кутилганидек аяб ўтиришмади. "Барселона"ни кетма-кет иккинчи бор Европа лигасига равона қилишган бўлса, "Интер"га иккинчи поғона насиб этди. Мюнхеннинг "Бавария"си қийин гуруҳда ҳам 100 фоизлик натижа қайд этишга муваффақ бўлди.
"D" гуруҳида интрига авжида эди ва охиригача шундай бўлди. Якунда "Тоттенхэм" сўнгги дақиқаларда урилган голи эвазига 1-ўрин билан гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилди. "Айнтрахт" иккинчи ўринни эгаллаб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ плей-офф босқичига йўлланма олди.
"Спортинг" Европа лигасида, "Марсель" эса еврокубоклар билан хайрлашишга мажбур бўлди.
Шоҳрух Зоиров тайёрлади.
Фикрлар