ЕЧЛ. "Барселона" билан дуранг ўйнаган "Тоттенхэм" плей-оффга чиқди
"Барселона" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 7-дақиқада Дембеле ҳисобни очган бўлса, 85-дақиқада Лукас Моура мувозанатни тиклади.
Паралель равишда кечган "Интер" - ПСВ учрашувида ҳам 1:1 натижаси қайд этилди. Лосано томонидан киритилган голга Икарди жавоб қайтарди.
Шу тариқа "Барселона" 14 очко билан гуруҳда 1-ўринни қўлга киритиб, 1/8 финалга йўл олди. Каталониядаги дуранг эвазига "Тоттенхэм" ҳисобидаги очколар сони 8 тага етди ва қўшимча кўрсаткичлар билан 2-ўринни эгаллади. "Интер" эса еврокубоклардаги юришини Европа лигасида давом эттиради. ПСВ эса 2 очко билан гуруҳи сўнггиси бўлди.
Барселона
| UEFA ЧЛ "B" гуруҳи 6-тур 12/12/2018, 01:00
1 :1 ![]() Тугади | Тоттенхэм
|
Стадион: Camp Nou 69961 томошабин Бош ҳакам: Milorad Mazic |
Интер М
| UEFA ЧЛ "B" гуруҳи 6-тур 12/12/2018, 01:00
1 :1 ![]() Тугади | ПСВ Эйндховен
|
Стадион: Giuseppe Meazza 62533 томошабин Бош ҳакам: Felix Zwayer |
Фикрлар