ЕЧЛ. "Барселона" Португалияда қийин ғалабани қўлга киритди. "Манчестер Сити" Германиядан 3 очко билан қайтди
ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган бир қанча учрашувлар бўлиб ўтди. Унда "Барселона" "Порту"ни 0:1 ҳисобида мағлуб қилган бўлса, "Манчестер Сити" "Лейпциг" билан дуранг ўйнади.
"Барселона" - "Порту" ўйинининг 45+1 дақиқасида Ферран томонидан урилган гол ягоналигини сақлаб қолди ва каталонияликларга 3 очко тақдим этди. Шу тариқа, Хави шогирдлари гуруҳда 1-ўринга чиқиб олди.
"Лейпциг" - "Манчестер Сити" баҳси "шаҳарликлар"нинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Дастлаб, 25-дақиқада Фоден жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, Иккинчи тайм бошида Опенда имкониятларни тенглаштириб қўйди. 84-дақиқада эса Альварес ғалаба голини уриб кетди. 3 очкони қўлга киритган "Манчестер Сити" 1, "Лейпциг" эса 2-ўриндан жой олди.
Фикрлар