ЕЧЛ. “Бавария”, “Атлетико” ва “Интер” иштирокидаги ўйинлар превьюси

Чемпионлар Лигаси илк тури ортда қолди. Ундаги учрашувлар бизга бир қанча кутилмаган натижаларни тақдим этди. Баъзи жамоалар даражасидан анча паст ўйин кўрсатган бўлса, бошқалари ўз бўйидан баланд сакради. Яна шундай клублар борки, уларнинг натижалари кутилган, ўйин натижаси олдиндан қилинган тахминларга деярли мос келди. Энди эса, 2-тур ва бизни бошқа қизиқарли учрашувлар қарши олмоқда. Демак, эътибордан четда қолдириб бўлмайдиган баъзи беллашувларга тўхталамиз. Энг аввал, “Локомотив” – “Бавария”.

photo_2020-10-27_13-26-31

“Локомотив”

Москваликлар биринчи турда анча яхши ҳаракат қилди. Плей-офф йўлланмаларидан умид қилмаётган икки клуб тўқнашувида Австриянинг “Ред Булл” жамоаси меҳмони бўлган “темирйўлчилар” 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди . Демак, Европа Лигаси чипталари тикилган 3-ўрин учун баҳс қизғин кечиши шубҳасиз. Фақат олдинда турган учрашувда “Бавария”га муносиб қаршилик кўрсатилиши лозим. Меҳмонлар бу ўйинга яхши кайфиятда етиб кела олмади. РПЛ 12-турида “Ротор”дан учралган мағлубият Марко Николич шогирдларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, бироқ Чемпионлар Лигаси умуман бошқа турнир эканлигини эсдан чиқармаслик зарур. Устига устак, “Бавария” билан ўзаро ўйинларда москваликлар бугун ҳисобда олдинга ўтиб олиши мумкин. Ҳар икки жамоада 1 тадан ғалаба бор.

локо

Тахминий таркиб: Гильерме, Живоглядов, Чорлука, Мурильо, Рыбус, Жемалетдинов, Куликов, Криховяк, Миранчук, Лисакович, Эдер.

Марко Николич: “Тактикамиз ҳақида гапирмоқчи эмасман. “Бавария” ҳужумда ўта тезкор ва стандарт вазиятларда хавфли. Улар майдон бўйлаб узун паслар беради. Энг муҳими, биз Европанинг энг кучли ҳужумчиларидан бири Левандовскини яхши қўриқлай олишимиз зарур. Биз ғалаба ҳақида ўйлаймиз. Баъзида дуранг ҳам ажойиб натижа бўлиши мумкин, аммо бизга 3 очко керак”.

loko trener

“Бавария”

“Бавария”да доимгидек ҳаммаси жойида! Клуб ўтган йилги каби ҳужумкор ўйин кўрсатишда давом этмоқда. Дастлабки турда “Атлетико”га нақ 4 та гол урган Флик шогирдлари яна нималарга қодирлиги барчага қизиқ. Уларни ким тўхтата олиши эса, ечимини кутаётган энг катта савол. Таркиб оптимал, жамоавий кайфият аъло даражада, натижалар ҳавас қилгулик. Бу амалдаги Чемпионлар Лигаси ғолибларининг ҳозирги ҳолати. Ҳатто ўтган йилги супер порлаши билан барчанинг эътиборини ўзига қаратган Альфонсо Дэвис жароҳат олган бўлса-да, унинг ўрни бугунги “Бавария” захирасидаги футболчилар билан билинмаслиги тайин. Бироқ немисларга москвада ҳеч қачон осон бўлмаган. Бугунги ўйин эса, бир жамоанинг катта устунлиги остида кечмаслигига умид қиламиз.

бавария

Тахминий таркиб: Нойер, Павар, Зюле, Алаба, Эрнандес, Киммих, Толиссо, Коман, Мюллер, Сане, Левандовски.

Ханс-Дитер Флик: “Сўнгги 3 ўйин натижасидан жуда хурсанд бўлдим. Албатта, Чемпионлар Лигаси бошқача турнир. Ўтган йилги натижамизни такрорлашга ҳаракат қиламиз. Рақибимиз Россиянинг энг кучли жамоаларидан бири. Улар чемпионатда кам гол ўтказиб юборган ва Смолов, Эдер каби яхши ҳужумчилари бор. Уларни ёддан чиқаришимиз мумкин эмас”.

image

"Атлетико" - "Ред Булл" Зальцбург

Дастлабки ўйинда “Бавария”дан қақшатгич мағлубият қабул қилиб олган “Атлетико” ўзига келганлигини исботлаш учун ҳам бугунги учрашувда ғалаба қозонишга мажбур. Жавобсиз 4 та гол Симеоне шогирдлари учун жуда оғир зарба бўлгани шубҳасиз. Аммо ўша даҳшатли туш ортда қолди ва мадридликларни нисбатан осон ўйин кутмоқда. Мавсум аввалида “матрасчилар” сафини тўлдирган Луис Суарес бу турнирда яна ўзининг кучли ўйинларини кўрсатиши лозим. Бу борада унга ёрдам берувчи шериклари ҳам яхши даражада. Аммо, бугун Диего Коста, Шиме Врсалько, Сауль Ньигес, Каррасколарсиз ўйнайдиган мадридликлар бироз қийналиши кутилмоқда. “Атлетико” гуруҳдаги вазиятни яҳшилаш учун олдинга боришга мажбур. Йўқотишлари ҳисобга олсак, Фелиш, Льоренте каби истеъдодлар катта саҳнага чиқишига тўғри келади.

атм

Тахминий таркиб: Облак, Триппьер, Савич, Фелипе, Лоди, Корреа, Льоренте, Эррера, Коке, Феликс, Суарес.

Диего Симеоне: “Ред Булл” аниқ режа асосида ҳаракат қилади. Уларда ҳамжиҳатлик бор. Шунинг учун, ҳужумлари ҳам тезкор ва майдон бўйлаб тез ҳаракат қилишади. Биз ўзимизнинг ўйин услубимиз орқали уларнинг режалари бузишга ҳаракат қиламиз”.

simeone

“Ред Булл” Зальцбург

“Ред Булл”нинг кайфияти “Атлетико”дан фарқли ўлароқ, анча яхши. Улар Австрия чемпионатида бирорта ўйинда очко йўқотмади, Чемпионлар Лигасини қийин баҳсдаги дуранг билан бошлади. Ҳужумкор футбол тарафдори бўлган Жесси Марш бугун прагматик Диего Симеонега нималар таклиф қила олиши барчага бирдек қизиқ. Боз устига, ғалаба қозонган томон ўзаро ўйинларда ҳисобни очиши мумкин. Яъни, Мадридда ушбу клублар ўртасидаги илк тўқнашув гувоҳига айланамиз.

ред буллТахминий таркиб: Станкович, Ульмер, Вебер, Рамальо, Кристенсен, Собослай, Юнузович, Камара, Мвепу, Бериша, Дака.

Жесси Марш: “Мақсадимиз рақибдан очко олиш. Бизни жуда кучли рақиб кутиб турганлигини биламиз. Майдонда ўзимизга бўлган ишонч ва кучимизни кўрсатишимиз зарур. Дастлабки ўйинда йирик ҳисобда мағлуб бўлган “Атлетико” доимгидан-да хавфлироқ. Аммо рақибдан қўрқиб ўйнамаймиз. Шундагина бизда улар билан тенг ўйин кўрсатиш имконияти пайдо бўлади”.

жесси марш

"Шахтёр" - "Интер"

“Шахтёр” биринчи турда нималар қилганлигини ҳамма кўрди. Улар бу турнирда шунчаки иштирок этмоқчи эмас. Асосий таркиб футболчиларисиз ҳам “Реал”ни мағлуб этган донецкликларнинг кайфияти аъло даражада. Тўғри, Мадридда кечган ўйинда Зидан шогирдлари ўзига ўхшамади. Бироқ барибир бу “Реал” ва амалда “кончилар” “қироллик клуби”ни мағлуб этди. Бу сафарги рақиб эса, мутлақо бошқа. Антонио Конте 3 та марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилади ва бу рақиб жамоа ҳужумчиларига катта қийинчилик туғдиради. Ҳар икки клуб сафида ҳам коронавирус юқтириб олган футболчилар бор. Бироқ бугунги ўйинда мезбонларнинг бир неча асосий футболчилар иштирок этиши мумкинлиги айтилмоқда. Тайсон, Жуниор Мораес каби ўйинчилар ёрдами билан “Шахтёр” ўтган йилги йирик ҳисобдаги мағлубият учун реванш олиши мумкин.

photo_2020-10-27_18-58-39

Тахминий таркиб: Пятов, Додо, Хочолава, Матвиенко, Корниенко, Маркос Антонио, Марлос, Майкон, Тете, Дентиньо, Соломон

Луиш Каштру: “Футболда барчаси жуда тез ўзгариши мумкин. Августда уларга ютқазган эдик. Аммо эртага буткул бошқача ўйин бўлади. Мен кўп нарсаларни ўрганишга ва уларни амалиётда қўллашга ҳаракат қиламан. Аминманки, ёш футболчиларимиз ўзларини яхши томондан кўрсатиб, учрашув тақдирига ижобий таъсир ўтказа олади. Биз бирлаша олганимизда катта кучга айланамиз”.

719fb-Luish-Kashtru

“Интер”

“Нерадзурри”лар ҳамон ўз ўйинини топа олмаяпти. А Серияда 4-ўринни эгаллаб турган Конте шогирдлари бу ўйин олдидан “Женоа”ни мағлуб этди. Бироқ Милан дербисида аламли мағлубиятга учради. Чемпионлар Лигасида “Боруссия”дан аранг 1 очко олишга муваффақ бўлди. Жамоада Ромелу Лукакунинг тутган роли анча ортиб бормоқда. Мабодо, бельгиялик форвард жароҳат оладиган бўлса, миланликлар оғир аҳволга тушиб қолиши ҳеч гап эмас. “Шахтёр”га қарши беллашувга тўхталадиган бўлсак, руҳий устунлик “Интер”да. Сабаби, улар сўнгги учрашувда рақибларини тор-мор келтирган. Ўтган мавсус Европа Лигаси ярим финалида ушбу жамоаларнинг йўллари кесишган ва якунда Конте шогирдлари 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга чиққанди. Ушбу натижа “нерадзурри”ларга ишонч берса, “Шахтёр”га реванш кайфиятини тақдим этади. Бизга эса, қизиқарли учрашувни кафолатлайди.

photo_2020-10-27_19-03-29

Тахминий таркиб: Ханданович, Дамброзио, Де Врей, Бастони, Хакими, Барелла, Брозович, Видаль, Дармиан, Лукаку, Мартинес.

Антонио Конте: “Европа Лигаси ярим финали билан эртанги баҳсни таққослаб бўлмайди. Августда бизнинг ҳимоя ва ҳужумимизда муаммо йўқ эди. Ҳозир эса, бироз эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишга мажбурмиз. Рақибимиз таркибида бразилиялик футболчилар кўп ва табиийки, уларнинг ўйини тезкор ва техникага асосланган. “Шахтёр” Мадридда тасодифан ғалаба қозонди, дея олмайман. Шу сабабли, яхши ўйин кўрсатишга мажбурмиз”.

internazionale_cinemaApp (1)

Жавоҳир Азимов тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!