ЕЧЛ. "Челси" - "Атлетико": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Челси" - "Атлетико" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+4'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Эмерсон ўйинга нуқта қўйди!

    Ҳозиргина майдонга тушган Эмерсон ҳисобдаги фарқни оширди.

  • 90+4'

    Алонсо ва Хаверц ўрнига Эмерсон ҳамда Чилуэлл майдонга тушди.

  • 90+2'

    "Челси" бугун гол ўтказмайдиган кўринади! Фелишнинг уринишини ҳам Эдуар Менди қайтарди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Хадсон-Одоининг зарбасидан кейин тўпни ҳимоячилар қайтарди.

  • 87'

    Сўнгги дақиқаларни "матрасчилар" олдинги чизиқда ўтказмоқда.

  • 85'

    Анхель Корреа ҳужумда қоида бузди ва жамоасига панд берди.

  • 84'

    Тимо Вернер ўрнига Каллум Хадсон-Одои майдонга тушди.

  • 82'

    Рақибига нисбатан жуда қўпол ўйнаган Савич майдондан четлатилди.

  • 80'

    Лемар томонидан жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарди

  • 79'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда мадридликлар стандартни қўлга киритди.

  • 77'

    Кристиан Пулишич Хаким Зиеш ўрнига майдонга тушди.

  • 75'

    Хаким Зиешнинг узатмасига жамоадошларидан ҳеч ким ета олмади.

  • 73'

    Бу сафар рақибига нисбатан қоида бузган Кокега сариқ карточка кўрсатилди.

  • 71'

    Футболчилар бироз қўпол ўйин намойиш этишни бошлади.

  • 69'

    Мадридликлар сафида ҳаракат қилган Триппьер ўз ўрнини Тома Лемарга бўшатиб берди.

  • 66'

    Курт Зумага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 64'

    Триппьер тўпни бурчакдан ўйинга киритди. Ҳимоячилар уни узоқлаштирди.

  • 62'

    Тимо Вернернинг ўткир бурчакдан йўллаган кучли зарбасидан кейин дарвозага аниқ бормади.

  • 60'

    Хосе Мария Хименес огоҳлантирилди.

  • 59'

    Луис Суарес ўрнига Анхель Корреа майдонга тушди.

  • 57'

    Зиешнинг зарбасидан кейин Облак ажойиб сейв ижро этди.

  • 55'

    Тимо Вернер жарима майдони ичига узатма амалга оширди. Бироқ ҳимоячилар тўпни қайтарди.

  • 53'

    Шогирдлари ўйинидан қониқмаётган Симеоне ўзгариш амалга оширди. Карраско ўрнига Мусса Дембеле ўйинни давом эттиради.

  • 51'

    Рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Сауль огоҳлантирилди.

  • 48'

    Тимо Вернернинг зарбасидан кейин Облак жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

  • 46'

    Симеоне таймни ўзгариш билан бошлади. Лоди ўз ўрнини Эрмосога бўшатиб берди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 45'

    Ковачичнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 43'

    Ҳужумга ўтган Антонио Рюдигернинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 42'

    Тайм сўнгини мадридликлар фаол ўтказишга ҳаракат қиляпти. Бироқ мезбонлар тўпни назорат қилиб, рақиб шаштини туширишга уринмоқда.

  • 40'

    Жарима майдони ичида Хаверц тўпни бироз ўзига бўйсундира олмади. Қулай имконият бой берилди.

  • 39'

    Фелишнинг зарбасидан кейин ҳимоячига теккан тўп ўз кучини бироз йўқотди. Менди ўз ўрнида.

  • 37'

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни Хаверц бироз ета олмади.

  • 36'

    Голдан руҳланган лондонликлар олдинга ўтишда давом этмоқда.

  • 34'

    ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Челси" учрашувда ҳисобни очди!

    Тезкор қарши ҳужумга ўтган Вернер жарима майдони ичидаги Зиешни тўп билан таъминлади. Хаким тўпни дарвозага киритди.

  • 32'

    Бу сафар Жеймсни йиқитган Лоди сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 30'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Савичга нисбатан қоида бузган Хаверц огоҳлантирилди.

  • 29'

    Менди дарвозаси томон тепилган тўп ноаниқ кетди. Эдуар эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 27'

    Триппьер бурчакдан тўпни шериклари томон оширди. Аммо лондонликлар тўпни узоқлаштирди.

  • 26'

    Бу сафар Карраско жарима майдони ичида йиқилди. Орсато яна жим.

  • 25'

    "Матрасчилар" тўп назоратини рақибдан тортиб олишга муваффақ бўлди.

  • 23'

    Луис Суарес жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам Рюдигернинг ҳаракатини қонун доирасида деб топди.

  • 22'

    Диего Симеоненинг кўрсатмаларидан кейин меҳмонлар ҳам олдинга ўтишни бошлади. Энди ҳужумлар фақат Облак дарвозаси қаршисида ююзага келмаяпти.

  • 20'

    Тимо Вернернинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 18'

    Жарима майдонига ёриб кираётган Фелишни ортдан етиб келган Канте тўхтатди.

  • 17'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни "матрасчилар" жарима майдонидан узоқлаштирди.

  • 15'

    Рақибга босим уюштираётган лондонликлар "Атлетико"ни марказдан ўтказмай қўйди.

  • 14'

    Майдон марказида Ковачичга нисбатан қоида бузилди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 12'

    Ҳозирча, "аристократлар"нинг ўнг қаноти анча фаол ўйин намойиш этмоқда.

  • 10'

    Маркос Алонсонинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 8'

    Жарима майдонига ёриб киришга ҳаракат қилган Канте ҳимоячилар томонидан тўхтатилди. Тўп мадридликларда.

  • 6'

    Тухель шогирдлари рақиб жарима майдони атрофида тўпни ушлаб туриб, ҳимоядаги заиф нуқталарни излаяпти.

  • 4'

    Ренан Лодининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 2'

    Дастлабки дақиқалардан майдон эгалари тўпни назорат қилишга интилмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. ЕЧЛ мадҳияси янгради. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!