
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Бенфика" "Монако" билан дуранг ўйнади ва кейинги босқичга йўл олди (Видеошарҳ)
Чемпионлар лигасининг плей-оффида "Бенфика" "Монако" билан тўқнаш келди ва ажойиб ғалабани қўлга киритди.
Жавоб ўйинида Актюркоглу ҳисобни очди, Минамино эса имкониятларни тенглаштирди. Шундан кейин Эллис жамоасини олдинга олиб чиқди. 76-дақиқада Павлидис ҳам ўз номига ёздириб қўйган бўлса, 81-дақиқада французлар таркибидан Иленихена гол уришга муваффақ бўлди. Орадан кўп ўтмай Кокчу ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа, умумий 4:3 ҳисобида "Бенфика" зафар қучиб, кейинги босқичга йўл олди.
Қуйида ушбу баҳс видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар