ЕЧЛ. Эртага Мбаппенинг ПСЖ таркибидаги сўнгги учрашуви бўлиши мумкин

Хабарингиз бор, эртага Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган ПСЖ хамда "Боруссия Дортмунд" ўртасидаги жавоб учрашуви булиб ўтади.

"Парк де Пренс"да бўлиб ўтувчи учрашувда финалга йўл олувчи биринчи жамоа номи аниқланади.

Шубҳасиз, Мбаппе эртага олқишлар билан кутиб олинади. Бу унинг ПСЖ либосида Чемпионлар Лигасидаги сўнгги ўйини бўлиши мумкин.

Мбаппенинг мақсади 1 июнь куни "Уэмбли" да Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритган ҳолда, жамоани яхши кайфиятда тарк этиш.

- Ишончим комилки, биз Парижда ғалабани қўлга киритиб, финалга йўл оламиз, - деди Мбаппе ОАВга берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!