ЕЧЛ формати 7 бор ўзгарган! Ғалаба учун 2 очко, битта ярим финал ва бошқа ғалати қарорлар ҳақида

УЕФА ҳозир клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақанинг форматини ўзгартириш борасида иш олиб бормоқда. «Sky Sports» нашри берган маълумотга кўра, янги форматни 55 та ассоциация вакиллари салбий қабул қилган. Манбанинг маълум қилишича, 2024 йилда турнир иштирокчилари сони 32 дан 36 га қадар кўпаяди. Гуруҳ босқичи бекор қилинади. «Швейцарча тизимда» жамоалар 10 та ўйин ўтказиши кўзда тутилган. Шу тариқа, УЕФА Европа Суперлигаси ташкилотчиларига зарба беришга ҳаракат қилгани аниқ. Хўш, мусобақа формати борасида қандай ўзгаришларга тарих гувоҳ бўлди?!

gkoerogkerokgerkg

  • 1955-1992 йиллар оралиғида турнирни Европа Чемпионлар Кубоги, деб аташган. Мусобақа олимпия услубида ўтказилган бўлиб, барча жамоалар плей-оффдан курашга қўшилган. Илк турнирда 16 клуб иштирок этганига қарамай, кейинги мавсумдан қатнашчилар сони 30 дан ортиб кетади.
  • Гуруҳ босқичида турнир тарихида илк бор 1991/92 йилги мавсумда ташкил этилган. 4 жамоадан ташкил топган иккита гуруҳ тузилган. Квартетда ғалаба қозонган жамоа тўғридан-тўғри финал учрашувида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Гуруҳдан жой эгаллашдан олдин, клублар иккита плей-офф босқичидан ўтиши лозим эди. Европа Чемпионлар Кубогининг сўнгги ғолиби – «Барселона» бу йўлда «Ганз» (3:0 и 0:1) ва «Кайзерслаутерн» (2:0 и 1:3) клублари тўсиғидан ўтган. Финалда эса, Рональд Куманнинг аниқ зарбаси эвазига «Сампдория» таслим этилади.
  • 1992/93 йилги мавсум ўйинлари учун саралаш раунди биттага кўпайди. СССР ва Югославиянинг парчаланиши сабабли иштирокчилар сони кескин ортиб кетди. УЕФА бу қарорни ҳал этиш мақсадида барчага ўз кучини саралаш плей-оффида синаб кўриш имконини яратди. Авваллари мусобақада фақат ўз мамлакати чемпионларигина иштирок этишган.
  • 1992/93 йилги мавсумдан бошлаб ярим финал ўйинлари ўтказила бошланди. Эндиликда, гуруҳдан бир эмас, икки жамоа чиқиши борасида қарор қабул қилинди. Шунга қарамай, ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган клубларда финалга чиқиш имкони кўпроқ бўлган. Сабаби, ярим финал бир ўйиндан иборат бўлиб, у ўз квартетида биринчи поғонани эгаллаган клуб ўйинни ўз майдонида ўтказган.
  • 1994 йилдан бошлаб, УЕФА мусобақа иштирокчилари сонини 16 тага етказди. УЕФА бу ўйинларнинг ҳар бири катта даромад келтиришини англаб етгач, гуруҳдан чиққан барча жамоаларни уйда-меҳмонда тизимида тўп суришини ташкиллаштирди.
  • 1996 йилда гуруҳ босқичидаги ғалаба учун 3 очко тақдим этилиши бошланди.
  • 1997 йилга келиб, мусобақа форматида катта ўзгариш рўй берди. УЕФА иштирокчилар сонини оширди. 24 клуб бош соврин учун кураш олиб борадиган бўлди. Энг муҳими, энди турнирда фақат ички биринчилик ғолиблари эмас, кумуш медаль эгалари ҳам иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
  • 1999 йилда мусобақа ташкилотчилари ўзгача форматга мурожаат этди. Германия, Голландия, Франция, Англия, Италиядан учтадан клуб турнирда иштирок этди. Шу боис, аввалги саралаш 3 босқичдан ташкил топди. Кейин 8 жамоа гуруҳларга бўлиниб кейинги босқич йўлланмаси учун курашди. Кейин ғолиблар 4 жамоадан қилиб гуруҳларга жойлаштирилди. Ғолиблар чорак, ярим финал ва финалда тўп суриш имкониятини қўлга киритди.
  • 2003 йилга келибгина 2 та гуруҳ босқичи орқали ғолибни аниқлаш мушкул эканлигини маълум бўлди. Иккинчи гуруҳ босқичи ўрнига, 1/8 босқичи пайдо бўлди.

Кейин, иштирокчилар сони 32 тага етказилди. Телетрансляциядан келиб тушаётган пулларнинг ортиши билан УЕФА мусобақа обрўсини ушлаб қолиш мақсадида форматга ўзгартириш киритмади. Мусобақа ташкилотчилари секин-аста 32 та клуб 8 та гуруҳни анъанавий форматга айлантирди.

Янги формат нега керак?

k34otk34okt

Европанинг гранд жамоалари пандемия чоғида молиявий катта муаммоларга дуч келди. Биргина ички чемпионат ўйинлари телетрансляциялари билан ҳеч нарса ҳал этилмаслиги маълум бўлиб улгурди. Айниқса, ўз футболчиларига улкан маош тўлувчи грандлар буни барчадан аввал ҳис этди. Шу боис, улар йилига 300 миллион евро ишлаб олиш мумкин бўлган турнирни ташкиллаштириш ҳақида бош қотиришни бошлади.

УЕФА эса, атайин Европа Суперлигасининг форматини ЕЧЛга тадбиқ қилмоқда. Александер Чеферин шу тариқа, гуруҳ ўйинларига бўлган қизиқишни оширмоқчи. Ҳар бир гуруҳда 4-6 та супер тўқнашувнинг бўлиши, мусобақа обрўсини кескин ортиб кетишига сабаб бўлиши тахмин қилинмоқда. Европа футбол вакиллари бу қарорни ҳали қўллаб-қувватлагани йўқ, аммо Чефериннинг нияти жиддий. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)