ЕЧЛ. ГОЛ, ГОЛ, ГОЛ! Ҳақиқий голлар шоусига айланган ўйинда "Сити" "Реал"дан устун келди

Европа чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Реал" учрашуви бўлиб ўтди. Унда "шаҳарликлар" 4:3 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Мезбонлар сафида Де Брюйне, Жезус, Фоден ҳамда Бернардо гол уришга муваффақ бўлди. "Қироллик клуби" таркибида Бензема дубль қайд этди. Шунингдек, Винисиус бир бора рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 5 май санасида бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!