ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси маълум қилинди
УЕФА Чемпионлар Лигаси ярим финалининг энг яхши футболчиси номи маълум қилинди. Унга кўра ушбу номга “Бавария” ярим ҳимоячиси Серж Гнабри лойиқ кўрилди. Немис вингери “Лион”га қарши беллашувда (3:0) дубль қайд этганди.
Серж бу йўлда қуйидаги даъвогарларни ортда қолдирди:
ПСЖ ярим ҳимоячиси Aнхель Ди Мария - “Лейпциг”га қарши учрашувда (3:0) битта гол урди ва иккита голли узатма амалга оширди;
ПСЖ ҳужумчиси Неймар - “Лейпциг”га қарши ўйинда (3:0) битта голга ассистентлик қилди.
“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски - “Лион”га қарши баҳсда 1 та гол урди ва 1 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
Фикрлар