ЕЧЛ. "Лацио" - "Боруссия": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари! Чемпионлар Лигасининг шиддатли баҳслари қайтди! Бугун "Лацио" ҳамда "Боруссия" жамоалари ўртасидаги беллашув матнли тарзда эътиборингизга хавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради!

  • 90+4'

    Учрашув якнланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+3'

    Дортмундликларнинг навбатдаги бурчак зарбаси бесамар якунланди.

  • 90+2'

    Стракоша дарвозасига кириб кетаётган тўпни олиб чиқди.

  • 90'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Жейдон Санчонинг узатмасига шериклари ета олмади.

  • 87'

    "Боруссия" футболчилари гол илинжида олдинга ўтмоқда. Бу сафар Брандтнинг узатмасини ҳимоячилар қайтарди.

  • 84'

    Ўйин вақтини сунъий чўзгани учун "Лацио" кипери Томас Стракоша огоҳлантирилди.

  • 82'

    Геррейронинг стандарт вазиятдан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 80'

    Луис Альберто ва Чиро Иммобиле ўз ўрнини Фелипе Кайседо ҳамда Марко Паролога бўшатиб берди.

  • 79'

    Ҳоланд баланд сакраган ҳолда, боши билан аниқ зарба берди. Стракошадан ажойиб сейв!

  • 76'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Даниэль Акпа-Акпро гол урди!

    Яқин масофадан зарба берган футболчи дарвозани ишғол қилди.

  • 75'

    Санчонинг жарима майдони марказига узатган тўпини шериклари қабул қила олмади.

  • 73'

    Немислар ҳисобни тенглашириш мақсадида катта куч билан олдинга ўтмоқда.

  • 71'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Ҳоланд ҳисобни қисқартирди!

    Рейнанинг қанотдан оширган тўпини Эрлинг "пушка" зарбаси билан дарвозага жойлаб қўйди.

  • 68'

    Хоакин Корреа ҳамда Сергей Милинкович-Савич ҳам захирага олинди. Улар ўрнига Ведат Мурики ва Даниэль Акпа-Акпро майдонга тушди.

  • 65'

    Юлиан Брандт майдонга тушди. Унинг ўрнига Лукас Пишек захирага олинди.

  • 62'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Томас Дилейни жазоланди.

  • 60'

    "Боруссия"нинг навбатдаги ҳужуми Рейнанинг ноаниқ узатмаси туфайли охирига етмай қолди.

  • 58'

    Хоакин Корреанинг жаримадан берган зарбаси ҳимоячилардан қайтди.

  • 57'

    Чиро Иммобиле ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 55'

    Марко Ройс қанотда ажойиб рейд уюштириб, марказга юрди ва зарба берди. Лекин унинг уринишига бироз аниқлик етишмади.

  • 53'

    Жароҳат олган Луис Фелипе ўрнига Уэсли Худт майдонга тушди.

  • 52'

    Луис Фелипега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Унинг ҳолати яхши эмас.

  • 50'

    Ҳоланднинг жарима майдони чизиғи устидан йўллаган аниқ зарбасини Стракоша катта қийинчилик билан қайтарди.

  • 47'

    Иккинчи қирқ беш дақиқаликни ҳам мезбонлар фаолроқ бошлади.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Узоқ масофадан берилган зарба мезбонлар посбони Стракоша учун муаммо туғдира олмади.

  • 43'

    Бўлим охирини меҳмонлар катта иштиёқ билан ўтказмоқда. Уларга гол зарур!

  • 42'

    Рақиби оёғига ортдан зарба берган Луис Альберто огоҳлантирилди.

  • 40'

    Геррейро Ройс билан комбинация уюштириб, жарима майдонига ёриб кирди. Унинг узатмасидан сўнг дарвозани мўлжалга олган Ҳоланднинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди.

  • 38'

    Жарима майдони яқинида Пишек рақибига нисбатан қоида бузди. "Бургутлар"да яхши стандарт юзага келди.

  • 36'

    Луис Альберто бурчак тўпини тўғридан-тўғри дарвозага йўллади. Хитц катта қийинчилик билан тўпни қайтарди.

  • 35'

    Лукас Лейва жарима майдонидан қайтган тўпга тўхтатмай зарба берди. Дарвозага аниқ йўналган тўп йўлига ҳимоячилар ғов бўлди.

  • 33'

    Майдон эгалари яхши ҳимояланмоқда. "Боруссия"нинг кетма-кет уринишлари бартараф этилмоқда.

  • 31'

    Луис Альберто воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 30'

    Стандартдан жарима майдони марказига узатилган тўпга меҳмонлардан ҳеч ким ета олмади.

  • 28'

    Ҳоланднинг марказга ўта қулай узатмасидан сўнг Менье ноаниқ зарба берди. Унга ҳеч ким ҳалал бермаётган эди.

  • 25'

    "Асалари"лар голдан кейин ўзларига келиши бироз қийин кечмоқда.

  • 23'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Луис Фелипе ҳисобдаги фарқни оширди!

    Бурчакдан Луис Альберто оширган тўпни мезбонлар вакили дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 22'

    Хуммельс Корреага жароҳат етказиб қўйиши мумкин эди. Ҳимоячи рақибининг оёғини босиб олди.

  • 20'

    Тўп назорати дортмундликлар томонга ўтиб кетмоқда.

  • 17'

    Менье ўз қанотидан марказга тўп оширди. Бироқ бу сафар ҳам ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

  • 15'

    Чиро Иммобиленинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 13'

    Дилейни ўнг қанотдан ёриб кирди ва марказга узатма амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 10'

    Холанд қулай позицияга чиқиб бораётган эди. Бироқ жамоадошлари уни ўз вақтида қўллаб-қувватлай олмади. Ҳужум темпи пасайди.

  • 8'

    Санчонинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

  • 6'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Иммобиле ҳисобни очди!

    Ҳимоячиларнинг хатосидан кейин тўпни эгаллаб олган Хоакин Корреа Иммобилега пас берди. Тажрибали ҳужумчи ўзига берилган илк имкониятни голга айлантирди.

     

  • 5'

    "Лацио"нинг навбатдаги ҳужумида Милинкович-Савич жарима майдонига узатма амалга оширди. Бироқ шериклари тўпга ета олмади.

  • 3'

    Илк дақиқалардан мезбонлар тўп назоратини қўлга олишга интилмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонда саф тортди. Биз севган Чемпионлар Лигаси мадҳияси янгради. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!