ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Порту" билан дуранг ўйнади ва чорак финалга чиқди

Ҳозиргина ЕЧЛ 1/8 финал босқичидан ўрин олган Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси ўз уйида Португалиянинг “Порту”сини қабул қилди.

Португалияда ўтган ўйинда 5:0 ҳисобида рақибдан устун келган “Ливерпуль” ўз майдонида рақиб билан муроса кўчасини танлади – 0:0.

Икки ўйин натижасига кўра эса “қизиллар” чорак финал йўлланмасига эга чиқишди.

ЕЧЛ. 1/8 финал. Жавоб баҳси

Ливерпуль Англия – Порту Португалия 0:0 (0:0, 0:0)

Ливерпуль – Кариус, Матип, Ловрен, Гомес, Морено, Лаллана, Хендерсон, Фирмино (Ингз, 62), Джан (Клаван, 80), Мане (Салах, 74), Милнер.

Порту – Касильяс, Перейра, Рейес, Диогу Далот, Фелипе, Оливер Торрес, Андре Андре (Сержиу Оливейра, 62), Корона, Абубакар (Гонсалу Пасиенсия, 80), Уорис (Рикарду Перейра, 68), Бруну Кошта.

Огоҳлантиришлар: Андре Андре (34), Хендерсон (59), Диогу Далот (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!