ЕЧЛ. "Ливерпуль" яна бир бор сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

CHERY AUTO

Чемпионлар лигасининг дастлабки турида Арне Слот бошқарувидаги "Ливерпуль" Диего Симеоенинг "Атлетико"сини ўз уйида қабул қилиб, 3:2 ҳисобида мағлуб этди
 
Тўқнашувнинг 4 ва 6-дақиқаларида Робертсон ва Салоҳнинг голлари эвазига мерсисайдликлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бироқ, бўлим якунлаётган бир пайтда Льоренте ҳисобни қисқартирган ҳолда, танаффусга чиқиб кетди. Иккинчи бўлимнинг 81-дақиқасида эса Маркос ўзининг кучли зарбаси билан Алиссон дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди (2:2). Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларнинг иккинчиси ўтиб бораётганда Виржил ван Дейк бурчакдан узатилган тўпни боши билан зарба йўллаб, гол урди ва жамоасининг 3 очко олишини таъминлади

Tecno

{game}19568539{/game}

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!