ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Челси" учрашувини иккита шарҳловчи шарҳлайди

Бугун Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтади. Унда "Манчестер Сити" Лондон вакили "Челси" билан куч синашади.

Туркиядаги эпидемиологик вазият туфайли ҳал қилувчи баҳс Португалияга кўчирилди. Учрашув Портудаги "Драгау" стадионида ўтказилади. Беллашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Ўйин "Узрепорт ТВ" орқали жонли эфирда намойиш этилади. Ҳал қилувчи баҳсни Хайрулла Ҳамидов ва Ҳасан Турдиалиев шарҳлаб боради.

"Шаҳарликлар" ярим финалда ПСЖни ортда қолдириб финалга етиб келди. "Аристократлар" эса "Реал"ни таслим этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!