ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"ни ўз майдонида янчиб ташлади

Чемпионлар лигаси иккинчи тури доирасида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Лейпциг"ни қабул қили, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиндаги дастлабки голга Мэйсон Гринвуд муаллилик қилди. Жамоалар шу ҳисобда танаффусга йўл олди.

Иккинчи таймда Маркус Рэшфорд хет трикни ҳисобига ёзиб қўйган бўлса, Антони Марсьяль пенальтини аниқ амалга ошириб, ЧЛ жорий мавсумидаги илк голини киритди.

  • 90+3'

    Ўйин якунланди.

  • 90+2'

    ГОООООЛ! Рэшфорд чиройли гол муаллифи бўлди.

  • 90'

    Иккинчи таймга уч дақиқа қўшилди.

  • 89'

    Кавани офсайддан гол киритди. Хакам ўйинни тўхтатди.

  • 86'

    ГООООЛ! Марсьяль ўзи ишлаган пенальтини гол билан якунлади.

  • 86'

    Забитцер Марсьялга қарши қўпол ўйнади. Пеналти.

  • 81'

    МЮда ўзгариш. Кавани Погба ўрнини эгаллади.

  • 81'

    МЮда ўзгариш. Ван-Биссака ўрнини Туанзебе эгаллади.

  • 78'

    ГООООЛ! Рэшфорд дубл қайд этмоқда.

  • 77'

    Клюйверт сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 75'

    Кампль майдонни тарк этди. Клюйверт ўйинни давом эттиради.

  • 75'

    ВАР хакам қарорини ўзгартирди. Барчаси жойида, Рэшфорд гол муаллифи бўлди.

  • 74'

    Хакам ВАРни кўриб чиқмоқда.

  • 74'

    Рэшфорд Фернандешдан пасни қабул қилиб, дарвозага зарба йўллади ва гол. Аммо қанот хакам ўйиндан ташқари ҳолат дея қайд этди.

  • 70'

    Фернандеш жаримадан узатган пасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 68'

    Ван де Бек ўрнига Фернандеш майдонга тушди.

  • 67'

    Сорлот ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 66'

    Анхелино бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар аниқ ўйнашди.

  • 65'

    Нкунку ўрнини Сорлот эгаллади.

  • 65'

    Упамеконинг зарбасини Де Хеа чиройли сейв билан қайтарди.

  • 63'

    Марсель Забитцер Бенжамин  Хенрикс ўрнини тўлдирди.

  • 63'

    МЮда ўзгариш. Рэшфорд Гринвуд ўрнига майдонга тушди.

  • 63'

    МЮда ўзгариш. Матич ўрнинин Мактоминей эгаллади.

  • 58'

    Марсияль жарима майдонида яхши имкониятга эга бўлди, ҳимоячи аниқ ўйнади.

  • 57'

    Бурчак зарбасини Марсиль қайтариб юборди.

  • 56'

    Погба қўпол ўйнади, Лейпциг жарима зарбаси тепади.

  • 53'

    Матич билан тўқнашувдан сўнг Поулсен майдонга йиқилди.

  • 52'

    Шоу бурчадан тўпни узатиб берди, ҳужум қайтарилди.

  • 51'

    Марсьиял яхши узатма берди, аммо ҳимоячилар қайтаришди.

  • 47'

    Поулсеннинг зарбасига Магуайр блок қўйди.

  • 46'

    Погбага ишлатилган қўполлик учун Хенрикс сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45'

    Биринчи таймга бир дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Лейпциг бурчакдан тўпни ўйинга киритди ва Ангелино ноаниқ узатма билан ҳужумни якунлади.

  • 44'

    Ван Биссака Лейпцигнинг ҳужумини чиройли подкат билан тўхтатди.44

  • 43'

    Матич ҳужумда фол ишлатди.

  • 40'

    Лейпцигнинг узоқ давом этган ҳужумини Ангелино кучсиз зарба билан якунлади, Де Хеа тўпни эгаллаб олди.

  • 37'

    Погбага нисбатан қўпол ўйналди

  • 34'

    Матич тирсаги билан рақибга қўполлик ишлатди, хакам вазиятни сариқ карточка билан якунлади.

  • 33'

    Ангелинонинг зарбасига Ван Биссака блок қўйди. Тўпни Де Хеа эгаллаб олди.

  • 32'

    Жарима тўпи Дайо Упамеканонинг қўполлиги билан якунланди.

  • 31'

    Погба рақибга тирсаги билан зарба берди, деб ҳисоблади қанот хаками. Бош рефере ҳамкасби фикрига қўшилди.

  • 30'

    Линделёф майдонн марказида рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнади.

  • 27'

    Упамеканонинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 26'

    Лейпциг ҳужумда, МЮ ҳимояда ишончли ўйнамоқда

  • 25'

    Лейпциг бурчакдан тўпни ўйинга киритди, Матич тўпни узоқлаштирди.

  • 24'

    Нкунку қўлай вазиятни қўлдан бой берди. Де Хеадан супер сейв.

  • 23'

    Хакам ВАРга мурожаат қилди ва гол инобатга олинди.

  • 21'

    ГООООЛ! Погбадан тўпни қабул қилиб олган Гринвуд рақиб дарвозасини ишғол қилди.

  • 17'

    Ван Биссакага қарши қўпол ўйналди.

  • 17'

    Фред Лейцигнинг қарши ҳужумини қайтарди.

  • 16'

    Тўп назорати: 43 : 57

  • 16'

    Гринвуд ҳужумда фол ишлатди.

  • 14'

    Марсьяль майдон марказида йиқитилди.

  • 13'

    Линделёф Лейпцигнинг қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатди.

  • 10'

    Марсьяль қанотдан ёриб кириб, Погбани тўп билан таъминлади, марказий ҳимоячи тўп йўналишини ўзгартирди.

  • 8'

    Фред ҳимоячилар хатосидан сўнг тўпни эгаллаб Гринвудни тўп билан таъминлади, қанот ҳимоячиси ёш ҳужумни тўхтата олди.

  • 7'

    МЮ бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

  • 6'

    Люк Шоу жаримадан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Қайтган тўпни Фред кучли зарба билан дарвозага йўллади. бурчак тўпи.

  • 5'

    Поль Погбага қарши қўполлик ишлатилди.

  • 4'

    МЮ Лейпциг томонидан прессингга дуч келмоқда

  • 2'

    Лейпциг қанотдан ҳужум ташкил қилди, бироқ Шоу тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 1'

    Ўйинга старт берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!