ЕЧЛ. МЮ кутилмаганда аутсайдерга мағлуб бўлди

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган "Истанбул Башакшехир" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви якунига етди. Унда манкунияликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйиндаги барча голлар биринчи таймда киритилди. Дастлаб, Ба ва Вишча мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, тайм сўнггида Марсьяль ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Иккинчи таймда эса, жамоалар айтарли хавфли вазият ташкил қилмади. Мағлубиятга қарамасдан, МЮ 3 турдан сўнг олти очко тўплаб гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолмоқда.

  • 90+5'

    Ўйин якунланди.

  • 90'

    Икинчи таймга уч дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Кехрежи ўрнига Понк майдонга тушди.

  • 89'

    Шкртел қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 89'

    Фернандеш узатмасидан сўнг Магуайр боши билан зарба йўллади, бироқ дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 87'

    Узжан захирага олинди, Топал майдонга тушди.

  • 87'

    Шоу қўполлик ишлатди.

  • 86'

    Гринвуд шунчаки тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва ҳужум якунланди.

  • 82'

    Туруч бурчакдан тўпни узатиб берди, бироқ ҳимоячилар аниқ ўйнашди.

  • 80'

    Ба ўрнини Гульбрандсен эгаллади.

  • 79'

    Фернандеш Шоуга пас узатди, бироқ Шоу тўпга ета олмади.

  • 77'

    Ван Биссака ўрнини Фосу Менса эгаллади.

  • 76'

    Рэшфорд захирага олинди, Гринвуд майдонга тушди.

  • 75'

    Ван Биссака юқорилатиб тўпни узатди, бироқ ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

  • 71'

    Погба голли вазият ташкил қилишга уринди, бироқ жамоадошлари уни тушунмади.

  • 68'

    Марсьяль Рафаэлни алдаб ўта олмади, бироқ бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 64'

    Марьсяьл тўпни йўқотди ва Рафаэлга қарши қўпол ўйнади.

  • 62'

    Бурчакдан узатилган пасни дарвозабон эгаллаб олди.

  • 62'

    Фернандешнинг зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди, бурчак тўпи.

  • 61'

    Кавани эса Мата ўрнини тўлдирди.

  • 61'

    МЮда ўзгариш. Ван Де Бек ўрнини Погбага бўшатиб берди.

  • 59'

    Марсьяльга нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 59'

    Тўп асосан мезбонлар дарвозаси атрофида.

  • 56'

    Фернандеш жаримадан зарба йўллади, бироқ дарвозабон сейв билан зарбани қайтарди.

  • 55'

    Рафаэль Фернандешга нисбатан қўполлик ишлатди. МЮ жарима тўпи тепади.

  • 53'

    Шоу тўпни йўқотди ва рақибига қарши қўпол ўйнади.

  • 52'

    Фернандешнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 49'

    Демба Ба ҳужумда фол ишлатди.

  • 46'

    Сульшерда дастлабки ўзгариш. Мактоминей Туанзебе ўрнига майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 43'

    ГООООООЛ! Марсьяль боши билан дарвозани ишғол қилди.

  • 40'

    ГОЛ! Вишча бир ўзи қолиб кетди ва дарвозабонни доғда қолдирди.

  • 39'

    Фернандешнинг узатмасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 35'

    Юқоридан узатиллган пас ўхшамади. Кахвежи тўпга улгурмади.

  • 34'

    Матич жарима майдони чизиғи устида қўполлик ишлатди.

  • 33'

    Алексич боши билан Хендерсон дарвозасига зарба йўллади, бироқ Дин ўз ўрнида.

  • 32'

    Аниқ зарбалар бўйича 1:0.

  • 31'

    Туанзебе оддий вазиятда тўпни юқотди.

  • 30'

    Ҳимоячилар Марсьяль зарбасига блок қўйишди.

  • 28'

    Фернандеш яхши имкониятга эга бўлган эди, бироқ ҳимоячилар аниқ ўйнашди.

  • 27'

    Марсьяль тўпни эгаллаб олиши билан рақибга бериб юбормоқда.

  • 26'

    Болинголи офсайдда қолиб кетди дея қайд этди қанот ҳаками.

  • 21'

    Бешекшехир жарима  зарбасидан фойдалана олмади.

  • 20'

    Туанзебе қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 20'

    Мата тўпни узатаетганда Ван Де Бек ўйиндан ташқари ҳолатда эди.

  • 19'

    Бешекшехир ҳужумда, бироқ Рэшфорд ҳимояга ердамга келиб, тўпни узоқлаштирди.

  • 16'

    Марсьяль Фернандешнинг узатмасига ета олмади.

  • 16'

    Фернандеш Рафаэль оеғига зарба бериб юборди.

  • 15'

    МЮ эрта прессинг уюштирмоқда.

  • 13'

    ГООЛ!. Ба дарвозабон билан яккама якка вазиятга чиқиб, гол киритди.

  • 9'

    Матанинг узатмасини жамоадошлари тушунмади.

  • 6'

    Магуайр Фернадешга юқоридан тўпни узатиб берди, Брунонинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 5'

    Банинг жарима майдонига узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 2'

    Бугун МЮ оқ қора рангдаги футболкада тўп сурмоқда. Истанбул эса оловранг либосда ҳаракат қилади.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!