ЕЧЛ. "Наполи"дан дуранг, "Реал Сосьедад" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди

ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган "Наполи" - "Унион Берлин" ва "Реал Сосьедад" - "Бенфика" учрашувлари бўлиб ўтди. 

"Наполи" - "Унион Берлин" баҳсида ҳисобни 39-дақиқада Политано очган бўлса, 52-дақиқада Фофана имкониятларни тенглаштириб қўйди. 

Шу тариқа, неаполликлар очколари сонини 7 тага етказиб олиб, гуруҳда 2-ўринда бормоқда. "Унион Берлин" эса 4-поғонада турибди.

"Реал Сосьедад" - "Бенфика" учрашувида Мерино, Оярсабаль ва Барренечеалар ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди. 49-дақиқада Силва жавоб қайтарди. 

Мазкур баҳсдан сўнг испанияликлар 10 очко билан гуруҳида биринчи ўринга чиқиб олди. "Бенфика" 4-поғонада турибди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!