ЕЧЛ олдидан "Реал" етакчиси жароҳат олди
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема Ла Лига 24-туридан ўрин олган "Реал Вальдолид"га қарши учрашувни ўтказиб юборади.
Франциялик бугунги жамоавий машғулотларни ўтказиб юборган ва навбатдаги ўйин учун қайдномадан ўрин олмайди. Шунингдек, "Cadena COPE" нашрининг хабарига кўра, 33 ёшли футболчи Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Аталанта"га қарши баҳсда ҳам майдонга туша олмайди.
"Қаймоқранглилар" устози Зинедин Зидан бугун бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида Бенземанинг ҳолати ҳақида аниқ маълумот айтиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" 20 февралда "Реал Вальядолид", 24 февраль куни "Аталанта"га қарши майдонга тушади.
Фикрлар