ЕЧЛ. ПСЖ - "Барселона" ўйинини англиялик бош ҳакам бошқариб боради
11 апрель куни тунги соат 00:00 да Европа чемпионлар лигаси чорак финал босқичи доирасида ПСЖ - "Барселона" учрашуви старт олади. Мазкур ўйинни қайси ҳакам бошқариб бориши маълум бўлди.
Унга кўра, англиялик рефери Энтони Тэйлор беллашув бош ҳаками этиб тайинланди. Унга қанотларда Гари Бесвик ва Адам Ньун ассистентлик қилади. Тўртинчи ҳакам сифатида Роберт Жонес номи қайд этилган.
Маълумот ўрнида, барча реферилар англиялик ҳисобланади.
Фикрлар