ЕЧЛ: ПСЖ - "Манчестер Юнайтед". Матнли трансляция

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ПСЖ ўз майдонида "Манчестер Юнайтед" ни қабул қилади. Ушбу баҳсни биз билан кузатиб боринг.

  • 90+'

    Ҳакам хуштаги янгради ва "Манчестер Юнайтед" ПСЖни Парижда таслим этди.

  • 90+1'

    Мойзе Кин қўполлиги учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан сийланди.

  • 90'

    Иккинчи таймга уч дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    МЮда ўзгариш. Антони Марсьяль ўрнини Даниэль Жеймсга бўшатиб берди.

  • 89'

    МЮда ўзгариш. Донни ван де Бек Бруну Фернандеш ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 87'

    ГОООООЛ! Маркус Рэшфорд!!! Ҳужумчи жарима майдонидан йўллаган кучли зарба йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

  • 86'

    ПСЖда ўзгариш. Лейван Курзава ўрнига Митчел Баккер майдонга тушди.

  • 86'

    ПСЖда ўзгариш. Анхел Ди Мария ўз ўрнини Пабло Сарабияга бўшатиб берди.

  • 84'

    Данилу майдон марказида Фредга қарши қўпол ўйнади. Учрашув ҳаками футболчини сариқ карточка билан жазолади.

  • 79'

    ПСЖда ўзгариш. Андер Эррера ўрнига Рафинья майдонга тушди.

  • 79'

    ПСЖда ўзгариш. Алессандро Флоренци ўрнига Колин Догба майдонга тушди.

  • 78'

    Фред майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва Рэшфордни тўп билан таъминлади, ҳужумчи қулайрок вазиятда турган Фернандешга тўни узатди. Бруну тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон йўллади, бироқ ноаниқ.

  • 77'

    Марсьяль Погба билан тика така услубида ҳужум ташкил қилди, ҳимоячилар вазиятни қайтара олишди.

  • 75'

    ПСЖнинг бурчак зарбаси ҳимоячилар томонидан осонлик билан қайтарилди.

  • 74'

    Мбаппе ва Туанзебе яна бир бор жарима майдонида тўқнаш келишди ва бу сафар ҳимоячининг қўли баланд келди.

  • 72'

    Туанзебе хаводаги курашда Мбаппега қўполлик ишлатди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 72'

    Фернандеш жарима майдонида қўлай вазиятда турган Рэшфордга тўпни узатди, бироқ Навас ўз ўрнида.

  • 71'

    МЮ тактик ҳужуми Фернандешнинг офсайдда қолиши билан якунланди.

  • 70'

    Фернандеш бурчакдан тўпни жарима майдонига етказиб берди, Навас яна бир бор вазиятни бартараф этди.

  • 69'

    Маркус Рэшфорд 20 метрлардан зарба йўллади, Кейлор Навас вазиятни бартараф этди. МЮ бурчак тўпи тепади.

  • 69'

    Поль Погба очиқ турган Бруну Фернандешга тўпни узатди, хавбекнинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

  • 67'

    МЮда ўзгариш. Алекс Теллас ўрнига Поль Погба ўйинни давом эттиради.

  • 66'

    МЮ қарши ҳужумга йўл олди. Бруну Фернандеш қанотдан Маркус Рэшфордни тўп билан таъминламоқчи бўлди, бироқ Кейлор Навас ҳаммадан биринчи тўпга етиб борди.

  • 65'

    Тўп бурчакдан жарима майдонига етказиб берилди. МЮ осонлик билан хавфни бартараф этди 

  • 64'

    ПСЖнинг узоқ давом этган ҳужуми рекошет билан якунланди. ПСЖ бурчак тўпи тепади.

  • 62'

    МЮ эрта прессинг уюштирмоқда.

  • 60'

    Мойзе Кин рейд уюштириди, ҳимоячилар ўз ўрнида.

  • 58'

    Маркус Рэшфорд Кимбемпедан ўтиб, дарвоза томон ёриб кирди, жарима майдони ичида ҳимоячилар аниқ ўйнаб ҳужумни қайтарилди. МЮ бурчак тўпи тепади.

  • 57'

    Неймар Ди Мариядан узатмани қабул қилиб, дарвоза томон зарба йўллади, Аарон ван Биссаку тўп йўлига тўғоноқ бўлди. ПСЖ бурчак тўпи тепади.

  • 55'

    ГОЛ! ПСЖ бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. Узатмадан сўнг Антони Марсьяль боши билан ўз дарвозасини ишғол қилди.

  • 54'

    Килиан Мбаппе Неймардан тўпни қабул қилиб олиб узатмани амалга оширди, бироқ ҳимоячилар ўз ўрнида.

  • 52'

    Фред марказда тўпни эгаллаб жамоаси ҳужумини бошлаб берди, Аарон ван Биссаку қанотдан ёриб кириб тўпни жарима майдонига узатди, бироқ ҳимоячилар тўпга биринчи бўлиб етиб келишди.

  • 50'

    Антони Марсьяль чиройли узатмани қабул қилиб олди, бироқ ҳимоячилар ўз ўрнида.

  • 48'

    Анхел Ди Марияга қарши қўполлик учун ҳакам жарима зарбаси белгилади. Бироқ жарима тўпи ноаниқ зарба билан якунланди.

  • 48'

    ПСЖда қарши ҳужум. Килиан Мбаппе ҳимоячиларни алдаб зарба йўллади, Давид Де Хеадан чиройли сейф билан хавфни бартараф этди.

  • 47'

    МЮда зўр имконият Рэшфорд чиройли узатмани қабул қилиб олди, бироқ ҳужумчи жамоадошини тўп билан таъминлашга қарор қилди, бироқ узатма ўхшамади.

  • 46'

    ПСЖда ўзгариш. Идрисса Гуейе ўрнига Мойзе Кин иккинчи таймни ўтказади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+2'

    Биринчи бўлиб якунланди. Олдинда "Манчестер Юнайтед".

  • 45+1'

    Мбаппенинг узоқдан йўллаган зарбаси Неймарга тегиб майдонни тарк этди. Де Хеа эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    ПСЖнинг навбатдаги ҳужумини МЮ осонлик билан қайтарди.

  • 44'

    ПСЖ футболчилари чап қанотдан тўпни жарима майдонга узатиб берди, бироқ Давид Де Хеа вазиятни бартараф этди.

  • 42'

    Маркус Рэшфорд жуда чиройли тарзда ҳимоячини ортда қолдирди ва рейд уюштиришга уриниб кўрди, бироқ жарима майдонида ҳимоячи Диалло ҳужумчига зарба йўллаш имконини бермади.

  • 40'

    Бу сафарги узатма Скотт Мактоминейга бўлди, бироқ фуболчи ҳаводаги курашда қўпол ҳаракат қилди ва ҳужум бартараф этилди.

  • 40'

    Алекс Телласнинг бурчакдан узатмасини ҳимоячилар қийинчилик билан қайтаришди. МЮ яна бир маротаба бурчак тўпи тепади.

  • 39'

    Бруну Фернандеш дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди. Кейлор Навас қийинчилик билан вазиятни бартараф этди. МЮ бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 37'

    ПСЖнинг жарима зарбасини Де Хеага шунчаки совға бўлди.

  • 37'

    Килиан Мбаппе жарима майдонига ёриб киришга уриниб кўрди, Скотт Мактоминай эса уни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Ҳакам уни сариқ карточка билан жазолади.

  • 36'

    Бруну Фернандеш жарима майдонига тўпни узатиб берди, бироқ ҳужумчилар узатмага улгура олишмади.

  • 35'

    Ҳакам Неймарнинг эътирозига сариқ билан жавоб берди. Ўйиндаги дастлабки огоҳлантириш.

  • 34'

    Килиан Мбаппе қанотдан ёриб киришга уринди, бироқ Туанзебе осонлик билан уни тўхтатиб қолди.

  • 33'

    ПСЖ яна ҳужум ташкил қилишга уриниб кўрди. Бу сафар Неймар ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 32'

    Кимбемпе Анхел Ди Марияга хавфли пас берди, бироқ Ди Мария ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди.

  • 30'

    Килиан Мбаппе жарима майдонига тўпни узатиб берди, бироқ Виктор Линделёф хавфни бартараф этди.

  • 27'

    Килиан Мбаппе рейд уюштиришга уриниб кўрди, бироқ МЮ ҳимоячилари уни осонгина тўхтатиб қолишди.

  • 26'

    Алекс Теллас чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказиб берди, хаводаги ҳужумда ҳимоячилар яхшироқ ўйнади.

  • 26'

    МЮ бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

  • 25'

    Антони Марсьяль рақиб жарима майдонида ҳимоячиларни доғда қолдиришга уриниб кўрди, бироқ ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 23'

    ГООООООЛ! Бруну Фернадеш ўйинда ҳисобни очди.

  • 22'

    Йўқ, МЮ қайта пенальти тепади. Кейлор Навас қоидаларга амал қилмаган кўринади.

  • 22'

    Бруну Фернандеш пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

  • 21'

    Тўп олдида Бруну Фернандеш.

  • 21'

    ПЕНАЛЬТИ! ПСЖ ҳимоячилари Антони Марсьялга қарши қўпол ўйнади. МЮ 11 метрлик зарба тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. Голни кутяпмиз.

  • 19'

    Антони Марсьяль Бруну Фернандешдан пас қабул қилиб олиб, ҳимоячиларни алдаб ўтиб, зарба йўллади, аммо ноаниқ бўлди.

  • 15'

    Неймар жаримадан дарвоза томон зарба йўллади. Аммо жонли деворга тўп тегиб ҳужум бартараф этилди.

  • 14'

    МЮ ҳимоячилари жарима майдонига яқин  жойда Неймарни тўхтатиб қолишди. ПСЖ жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.

  • 13'

    ПСЖ бурчак тўпини комбинация билан бошлади. Юқорилатиб узатилган пасни Гуейе дарвоза томон тўғрилаб қўйди, бироқ бугун Де Хеа ўз ўрнида.

  • 12'

    Андер Эррера Ди Марияни тўп билан таъминлади. Аргентиналикнинг зарбасини Де Хеа чиройли сейв билан қайтарди. ПСЖ бурчак тўпи тепади.

  • 12'

    Анхел ди Мария ҳужумда Виктор Линделёфга қўполлик ишлатди. Ҳакам вазиятни эътибордан четда қолдирмади.

  • 9'

    Идрисса Гуейе ва Мбаппе ҳужум ташкил қилишга уриниб кўришди, аммо Люк Шоу боши билан Де Хеага тўпни узатиб, хавфни бартараф этди.

  • 9'

    МЮ ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилди. Фернандешни юқорилатиб берган пасини ҳимоячилар қийинчилик билан қайтаришди.

  • 6'

    ПСЖ қанотдан ҳужум ташкил этишга уриниб кўрди, бироқ Фред Неймардан тўпни осонлик билан олиб қўйди.

  • 2'

    Аарон ван Биссака ўнг қанотдан Маркус Рэшфорд билан ҳужум ташкил этишди, бироқ ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 1'

    МЮ дастлабки  дақиқалардан прессинг уюштирмоқда.

  • 1'

    Ўйинга старт берилди. Майдон марказида баҳсни манкунианликлар бошлаб беришди.

  • 0'

    Ассалому алейкум, қадрли футбол мухлислари. Бугун УЕФА Чемпионлар лигасининг янги мавсумига старт берилди. Гуруҳ босқич биринчи турининг марказий баҳси ПСЖ - "Манчестер Юнайтед" баҳсини матнли трансляциясини бошлаймиз.

  •  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!