ЕЧЛ. ПСЖ бир киши кам бўлиб қолган МЮни мағлубиятга учратди

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-турида "Манчестер Юнайтед" "Пари Сен-Жермен" билан баҳс олиб борди.

Ўйин "қизил иблислар"нинг устунлиги остида ўтди, бироқ иккинчи тайм ўрталарида бир киши бўлиб қолган манкунианлар мағлубиятга учради.

Учрашувнинг 6-дақиқасида Неймар рикошетдан сўнг тўпни эгаллаб олди ва дарвозани ишғол қилди. 33-дақиқада Маркус Рэшфорднинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси гол билан якунланди. Биринчи таймда бошқа гол бўлмади.

Иккинчи таймда манкунияликлар ҳужум уюштиришда давом этишди, бироқ Маркиньос 69-дақиқада яқин масофадан гол уриб, яна меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бир дақиқадан сўнг, Фреднинг иккинчи сариқ карточкаси қизилга айланди ва "қизил иблислар" ўн киши бўлиб ўйинни давом эттиришди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Неймар қарши ҳужумга қочиб кетиб, ўйиндаги сўнгги голни киритди.

Шу тариқа, "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ 5 турдан сўнг бир хил 9 очко билан, 1 ва 2 ўринни эгаллаб туришибди.

  • 90+4'

    Хакам ўйинни якунлаб берувчи хуштагини чалди.

  • 90+1'

    ГОЛ! Неймар қарши ҳужумда жамоадошидан тўпни қабул қилиб олиб, очиқ қолган дарвозага гол урди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Одион Игало Аарон ван Биссака ўрнига майдонга тушди.

  • 90'

    Идрисса Гуйе Абду Диалло ўрнига майдонга тушди.

  • 84'

    Фернандеш боши билан дарвозага зарба йўллади, бироқ Навас маҳорат кўрсатиб, тўпни ушлаб олди.

  • 80'

    УХХХ! Погбанинг зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

  • 79'

    Антони Марсьяль майдонни тарк этди, Мэйсон Гринвуд ўйинга қўшилди.

  • 79'

    Эдинсон Кавани захирага олинди, Донни Ван де Бек майдорга тушди.

  • 79'

    Марко Верратти ўрнини Рафиньяга бўшатиб берди.

  • 79'

    Алессандро Флоренци ўрнига Тило Керер майдонга тушди.

  • 78'

    Андер Эрреранинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ўхшамай қолди.

  • 74'

    Маркус Рэшфорд захирага олинди, Поль Погба майдонга тушди.

  • 72'

    ПСЖ футболчиси Рэшфордга қўполлик ишлатди, аммо хакам бугун парижликларга сариқ карточка кўрсатмоқчи эмас, англиялик футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 70'

    Фред майдон марказида тўпга биринчи бўлиб етиб келди, бироқ рақиб футболчиси ҳам яхшигина маҳорат кўрсатиб йиқилиб берди, Хакам бразилиялик футболчига иккинчи сариқ карточкадан сўнг қизилини ҳам кўрсатди.

  • 69'

    ГООООЛ! Маркиньос офсайд ҳолатда рақиб даврозасига гол урди, хакам ВАР кўриб чиқмади.

  • 67'

    Фернандешнинг ўйини чиқмаяпти, унинг жамоадошларига узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 65'

    Леандро Паредес ўрнини Андер Эррерага бўшатиб берди.

  • 65'

    Мойзе Кин ўрнига Митчел Баккер майдонга тушди.

  • 64'

    Бурчакдан узатилган пасга Маркиньос зарба беришга уринди, бироқ ноаниқ.

  • 62'

    Рэшфорд жарима майдони ичида ҳимоячиларни алдашга киришиб кетди, бироқ ҳимоячилар уни тўхтатиб қолишди.

  • 61'

    Маркиньос майдонга қайтди.

  • 61'

    Кавани ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 59'

    Верратти Марьсялни очиқчасига тепди, хакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 59'

    Рэшфордга нисбатан Диалло қўполлик ишлатди.

  • 57'

    Марсьял бугун имкониятларни йўқотиш учун майдонга чиққан кўрнади. Унинг кучли зарбасини Навас қайтарди.

  • 57'

    УХХХХХ! Каванинининг кучли зарбаси давроза тўсинига тегиб қайтди.

  • 56'

    Фернандеш жарима майдони ичига пас бермоқчи бўлди, бироқ узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 54'

    Бурчак зарбасидан сўнг, МЮ ҳужумда фол ишлатди.

  • 53'

    Фреднинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 52'

    Кавани қанотдан узатилган пасни дарвозага тўғрилашга уринди, бироқ зарбаси кучсиз чиқди.

  • 49'

    УХХХХХ! Марсьяль очиқ қолган дарвозани ишҳол қила олмади.

  • 48'

    Мактоминей бугун Неймарга ўйин бермаяпти. Бу сафар Неймар йиқилишни қойиллатиб берди.

  • 47'

    Рэшфорд жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олди, бироқ ҳимоячилар тўпни олиб қўйишди.

  • 46'

    Мактоминей қўполлик ишлатди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди.

  • 45'

    Биринчи таймдаги тўхталишлар учун 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Мактоминей ўйин қоидасини бузди.

  • 42'

    Рэшфорднинг жарима майдони ичига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 41'

    Мбаппе жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундира олмади, Де Хеа тўпни эгаллаб олди.

  • 40'

    Мбаппе яхши имкониятга эга бўлиши мумкин эди, бироқ Де Хеа вазиятни ўқий олди ва тўпни ушлаб олди.

  • 39'

    Мактоминей рақибига қўполлик ишлатди. Хакам жарима тўпи белгилади.

  • 38'

    Паредесга қўполлиги учун сариқ карточка кўрсатилди.

  • 33'

    ГООООООООООЛ! Маркус Рэшфорднинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси гол билан якунланди.

  • 26'

    Мактоминей бурчакдан узатилган пасга зарба берди, бироқ зарабага аниқлик етишмади.

  • 25'

    Марсьялнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди.

  • 24'

    Хакам Фредга сариқ карточка кўрсатди.

  • 23'

    Фреднинг қўполлик ишлатди. Хакам ВАРга мурожаат қилмоқда, қизил карточка бўлиши мумкин.

  • 20'

    ПСЖ футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 18'

    Паредес Каванига қўполлик ишлатди.

  • 17'

    Неймарнинг зарбасини Де Хеа ушлаб олди.

  • 16'

    Фернандешнинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 16'

    Рэшфорднинг зарбасини Навас ушлаб олди.

  • 14'

    Флоренцининг узатмасига Неймар ета олмади.

  • 13'

    Мойзе Кин Скотт Мактоминейни йиқитди.

  • 10'

    Алессандро Флоренцининг зарбасини Давид Де Хеа қайтарди.

  • 9'

    Бруно Фернандеш қўполлик ишлатди.

  • 6'

    ГОООЛ! Неймар қанотдан зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди.

  • 5'

    Марко Верраттининг узатмасини ҳимоячи қайтарди.

  • 1'

    Фред марказда Марко Верраттини йиқитди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!