ЕЧЛ. "РБ Лейпциг" - "Атлетико": Матнли трансляция
- 90+8'
Юқори темпда ўтган ўйин якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.
- 90+7'
Фелишнинг қулай узатмасини Мората муваффақиятли якунлай билмади. Рақиб посбони Гулачи уни охирги умиддан ҳам махрум этди.
- 90+6'
Асабларини жиловлай олмаган Хименес сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 90+5'
Анхелиньо майдонда ётибди. Бироз вақтдан сўнг унинг ўйинни давом эттира олиши ойдинлашди.
- 90+4'
Жарима майдончаси ичида Мората бир рақибидан ўтиб, зарба беришга ҳозирланди. Аммо у кечиккан эди. Ҳимоячи тўпни тепиб юборди.
- 90+3'
Коке ҳам майдондан олинди. Унинг ўрни Фелипе билан тўлдирилди.
- 90+2'
Забитцер ўз ўрнини Мукиеле эгаллади.
- 90'
Қизиқарли кечаётган баҳсга 5 дақиқа қўшилди.
- 88'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Анхелиньонинг қулай узатмасидан сўнг катта бўшлиққа эга бўлган Тайлер Адамс жамоасини олдинга олиб чиқди. Унинг зарбаси Савичга тегиб, дарвоза тўридан жой олди. Облак бу вазиятда мутлақо ожиз.
- 87'
Ҳозиргина ўйинга қўшилган Хайдара ҳам огоҳлантирилди.
- 85'
Иккала жамоа ҳам эҳтиёткорликка катта эътибор қаратмоқда.
- 83'
Нагельсманндан иккиталик ўзгариш: Дани Ольмо ва Кристофер Нкунку ўрнига Патрик Шик ҳамда Амаду Хайдара жангга ташланди.
- 82'
Қарши ҳужумга интилаётган рақибини тўхтатиб қолгани учун Кампль сариқ карточка олди.
- 81'
Триппьернинг узатмасидан сўнг Льоренте ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 80'
Бурчак зарбасини тезкорлик билан ўйинга киритган "матрасчилар"нинг навбатдаги ҳужуми Каррасконинг зарбаси билан якунланди.
- 79'
"Атлетико"нинг захирадан ўйинга қўшилган футболчилари олдинги чизиқда фаоллик намойиш этяпти.
- 77'
Ҳар иккала мураббий ҳам майдон четида шогирдларига кўрсатмалар беришда давом этяпти.
- 75'
Жамоалар барча масалани қўшимча бўлимларгача ҳал этиш ниятида. Тўп марказда турмаяпти.
- 72'
Нагельсманндан ҳам илк юриш: Конрад Лаймер майдонни тарк этди. Энди унинг орнида Тайлер Адамс ҳаракат қилади.
- 72'
Ўйини очилмаган Коста ўз ўрнини Моратага бўшатиб берди.
- 71'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
11 метрлик нуқтага айнан жабрланувчининг ўзи яқинлашди ва мўлжалда адашмади.
- 70'
Клостерманн қўполлиги учун огоҳлантирилди.
- 70'
Марказдан ажойиб рейд уюштирган Фелишни жарима майдончаси ҳудудида Клостерманн ортдан чалиб йиқитди.
- 69'
Фелишнинг узатмасини Карраско эгаллаб, жарима майдончасига ёриб кирди. Упамеканодан ишончли ҳаракат.
- 67'
Гол испанларга сув ва ҳаводек зарур. Бироқ немислар ҳам тўлиқ ҳимоявий ўйин кўрсатмаяпти.
- 65'
Кераксиз вазиятда асабларини жиловлай олмаган Коста огоҳлантирилиши мумкин эди. Бироқ польшалик рефери уни аяди.
- 64'
Айтиш жоизки, Фелишнинг майдонга туширилиши мадридликлар ўйинини кучайтирди.
- 62'
Симуляция учун Ренан Лоди сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 60'
Ўйиннинг 1 соати ортда қолган бир вақтда Нагельсманн шогирдлари зарбалар, паслар сони ва аниқлиги бўйича рақибларидан олдинда бормоқда.
- 59'
Триппьернинг жарима майдончаси ичига узатган пасини Упамекано қайтарди. Унинг ортида Коста қулай фурсат пойлаётган эди.
- 58'
Илк ўзгаришни Диего Симеоне амалга оширди: Эктор Эррера Жоау Фелиш майдонга ташланди.
- 56'
"Буқалар"нинг ҳужуми натижасида навбатдаги зарба юзага келди. Облакдан яна бир сейв.
- 55'
Гол муаллифи Дани Ольмо марказда Сауль Ньигезни чалиб йиқитди.
- 53'
Тўп ўтказиб юборганидан кейин дарҳол олдинга ўтган "Атлетико" футболчиларида қулай имконият пайдо бўлди. Упамеканодан ўтган Льоренте тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Вазият қўлдан кетди.
- 51'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Ажойиб комбинация натижасида "РБ Лейпциг" вакиллари ҳисобни очди. Ўнг қанотдан Забитцернинг узатмасини Дани Ольмо дарвозага тўғирлаб юборди.
- 49'
Жарима майдончасига кирмоқчи бўлган Нкункуни Сауль тўхтатди.
- 48'
Иккинчи 45 дақиқаликни жамоалар марказдаги фаол курашлар билан бошлади.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтишди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+4'
Асабий руҳда кечган бўлим тугади!
- 45+3'
Каррасконинг йиқитилиши оқибатида жарима зарбаси ишлаб олган Симеоне шогирдларининг тайм сўнггидаги ҳужуми самарасиз якунланди.
- 45+2'
Бўлим охирини фаол ҳужумлар билан ўтказаётган "РБ Лейпциг" футболчилари бурчак зарбаси ишлаб олди. Стандарт вазиятдан оширилган узатмани Упамекано боши билан Облак постига йўллади. Словениялик кипер ўз ўрнида.
- 45'
Марциняк биринчи таймга 4 дақиқа қўшиб берди.
- 45'
Лаймернинг жарима майдончасига узатган тўпини олдинга чиққан Облак ушлаб олди.
- 43'
Каррасконинг пасидан сўнг рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетмоқчи бўлган Диего Коста мақсадига ета олмади. Упамекано ўз ўрнида.
- 41'
"Матрасчилар" жарима майдончаси ичида Нагельсманн шогирдлари комбинация ташкил этишга ҳаракат қилди. Вазият якунида тўп бой берилди.
- 39'
Яна бир хавфли ўйин: жарима майдончасига ёриб кирмоқчи бўлган Льорентени Упамекано тўхтатди.
- 38'
Ҳар икки футболчи ҳам ўйинни давом эттира олади. Савичнинг бошига махсус боғич ўралди.
- 36'
Ҳар эҳтимолга қарши, захирадаги Фелипе фаол машғулотларга киришди.
- 34'
Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Савич ҳамда Хальстенберг тўқнашиб кетди. "Атлетико" фулбекининг қоши ёрилди. Шифокорлар аллақачон майдонда.
- 33'
Карраско яна бир бор қанотда рейд уюштирди. Бироқ Клостерман унинг йўлига тўғаноқ бўлди. Навбатдаги бурчак тўпи ҳам муваффақиятсиз якунланди.
- 31'
Ўйин бироз қўпол курашлар остида кечмоқда: бир дақиқанинг ўзида ҳар иккала клуб ҳам сариқ карточкага тортадиган қўполлик ишлатишди. Арбитр яна жим.
- 28'
Тезкор қарши ҳужумга югураётган Лодини бу сафар Лаймер қўполлик билан тўхтатди. Марциняк оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
- 26'
Ўз қанотида рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Лоди рақиб жамоанинг стандарт вазият ижро этишига сабабчи бўлиб қолди. "РБ Лейпциг" аъзолари қулай имкониятни кўкка совурди.
- 24'
Жарима майдончасига орқа ўгириб турган Поульсен товони билан марказга пас берди. Хименес вазиятни назорат қилиб турган эди.
- 22'
Хименеснинг тўпга чиқишдаги хатоси туфайли Нкунку яхши вазиятга эга бўлди. Ўзидан ҳам қулай позицияга чиқиб бораётган Анхелиньога тўпни узатган ҳужумчининг режасини Триппьер пайқаб қолди.
- 20'
Чап қанотдан Лаймерни алдаб ўтган Каррасконинг марказга берган узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи ҳам бесамар якунланди.
- 19'
Стандарт вазиятдан тўпни жарима майдончасига Карраско етказиб берди. Бельгияликнинг узатмасини Хальстенберг қайтарди. Акс ҳолда, Сауль қулай имконият ҳосил қилиши мумкин эди.
- 17'
Узоқ масофадан Камплнинг йўллаган зарбаси анча юқоридан ўтиб кетди.
- 15'
Ўз жарима майдончаси ичида Лоди моҳирлик билан Анхелиньони зарарсизлантирди.
- 13'
Бурчак зарбасидан "матрасчилар" ҳеч қандай наф чиқара олишмади.
- 13'
Ренан Лоди ўз қанотидан ёриб кирди ва Карраскони тўп билан таъминлади. Янникнинг зарбасини Гулачи бартараф этди.
- 11'
Диего Симеоне биз билган услубида: у ўйин бошидан бери ўз жойида ўтирмаяпти.
- 10'
Яна бир бор Упамекано Костани йиқитди. Жарима тўпини ижро этган Кокенинг узатмасини Савич дарвозага йўллади. Гулачи ўз ўрнида.
- 9'
"Атлетико"нинг илк марта олдинга юриши омадсиз пас натижасида узилиб қолди. Ўз навбатида, номинал мезбонлар ҳам қарши ҳужум уюштира олмади.
- 6'
Ренан Лодига нисбатан Дани Ольмо ҳужумда қўполлик ишлатди.
- 4'
Бурчакдан оширилган тўпни Хименес узоқлаштирди. Иккинчи темп билан ҳужумга ўтган "буқалар" аъзоси Хальстенбергнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 2'
Марказда тўп учун ҳавода кураш бўлди. Упамекано Костага нисбатан ортиқча дадиллик билан муносабатда бўлди. Бугин шундай курашларга кўп гувоҳ бўламиз.
- 1'
Учрашув бошланди!
- 0'
Ўйин коронавирус қурбонлари хотирасига 1 дақиқалик сукут билан бошланади.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишди. Чемпионлар Лигаси мадҳияси остида иккала клуб вакиллари бир қаторда саф тортишди.
- 0'
Ассалому алайкум муҳтарам футбол ихлосмандлари. УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган навбатдаги учрашув бошланиш арафасида.
Фикрлар