ЕЧЛ. "Реал" қийинчилик билан, "Манчестер Сити" эса осонгина кейинги босқич масаласини ҳал қилди
Чемпионлар лигасида яна икки чорак финалчи аниқланди. "Реал" ва "Манчестер Сити" кейинги босқичда.
Дастлабки баҳсда битта гол билан ўйин тақдирини ҳал қилган "Реал" "Лейпциг" билан ўз майдонида дуранг ўйнади.
Дастлаб, Винисиус ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Орбан имкониятларни тенглаштириб қўйди.
"Реал" 1:1 "Лейпциг" (1:2)
"Манчестер Сити" "Копенгаген"ни жавоб баҳсида қийинчиликсиз таслим қилди.
Аканжи ва Альвареслар тезкор гол уриб, фаркни иккитага ошириб олган бўлса, Эльюнисси жавоб қайтарди, тайм сўнггида эса Холанд ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
"Манчестер Сити" 3:1 "Копенгаген" (6:2)
Шу тариқа, "Реал" ва "Манчестер Сити" 1/8 босқичини ҳал қилди.
Фикрлар