
ЕЧЛ. "Сити" 180 дақиқа ютди, аммо бу етарли эмас. "Реал" финалда!
Европа чемпионлар лигаси ярим финалидан ўринда "Реал" - "Манчестер Сити" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда "қироллик клуби" 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Дастлаб, 73-дақиқада Рияд Маҳрез ҳисобни очди. 89-дақиқада Родриго мувозанатни тиклади. Бироз ўтиб унинг ўзи жамоасини олдинга олиб чиқди. Шу тариқа, ўйин экстра таймларга чўзилди. Уларнинг биринчисида Бензема пенальтидан гол уриб, фарқни иккитага етказиб олди.
Шу тариқа, "қаймоқранглилар" финалга йўл олди.
Фикрлар