ЕЧЛ. "Сити" рақибини аяб ўтирмади, Холанддан дубль

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган "Севилья" - "Манчестер Сити" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда меҳмонлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Меҳмонлар сафида голларга Холанд (дубль), Фоден ва Диаш муаллифлик қилди. Мазкур голлар Манчестер жамоасига ғалаба тақдим этди.

Шу тариқа, дастлабки турда "шаҳарликлар" 3 очкони қўлга киритди. Испания клуби очко олишга муваффақ бўлмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!