ЕЧЛда 6 клуб, Лондонга «кўз тегди»ми?! АПЛда ғалати воқеалар содир бўлиши мумкин!

SPORTS.uz Англия Премьер-лигасида амалга ошиши мумкин бўлган ўзгача воқеалар ҳақида фикр юритади.

ЕЧЛда 6 та инглиз клуби!

kgoerkgoerkger

Бундан аввалроқ, бирданига Англиянинг 5 жамоаси Европа Чемпионлар лигасида иштирок этган. Ҳозир бу рекорд янгиланиши мумкин. Бунинг учун:

1.Англия клуби ЕЧЛда зафар қучиши шарт.

2.Англия клуби Европа Лигасида ғалаба қозониши керак.

3.Бу клублар АПЛ сўнггида кучли тўртликдан ўрин эгалламаслиги лозим.

Бундан аввал, икки бор инглизлар 5 та клуб билан мусобақада иштирок этган. «Ливерпуль» Истанбулда қаҳрамонлик кўрсатган бўлса-да, ички биринчиликда  "топ-4"дан ўрин эгалламаган. Кейинроқ, «Манчестер Юнайтед» Европа Лигасидаги ғалабаси сабабли, ЕЧЛга «туманли альбион»нинг 5-вакили сифатида мусобақага ташриф буюрган.

Ҳозир Европа Лигасида ғалаба қозониш учун Лондоннинг икки клуби асосий даъвогар бўлиб турибди. «Арсенал» ва «Тоттенхэм» катта эҳтимол билан кучли тўртликдан ўрин эгаллай олмайди. Чемпионлар лигасида эса, «Ливерпуль» ёки «Челси» ғалаба қозониши мумкин. Уларнинг ғалабаси, тахмин қилинган комбинациянинг амалга ошиши билан якунланади. Бундай ҳолатда келаси мавсум клублар ўртасидаги асосий мусобақада инглиз жамоалар тартиби қуйидагича кўриниш олади.
«Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Лестер», «Челси», «Ливерпуль» (ЕЧЛ ғолиби), «Арсенал»/«Тоттенхэм» (Европа Лигаси ғолиби).

Лондон клубларисиз…

jigerjiger

Сўнгги бор, 1995/96 йилги мавсумда кучли тўртликдан пойтахт клуби ўрин эгаллай олмаган. Чемпионатда Ферги бобо бошчилигидаги «Манчестер Юнайтед» ғалаба қозонган. Ундан кейинги ўринларни «Ньюкасл», «Ливерпуль» ва «Астон Вилла» эгаллаган. Сўнгги 24 йил давомида бу рўйхатда ҳеч бўлмаса Лондондан бир вакил кўриниш берди. «Тоттенхэм», «Арсенал» ва «Челси» биргаликда темпни тушириб юборгани йўқ.

Ҳозир эса, воқеалар ривожи ўзгача кўриниш олмоқда. «Челси» (6), «Тоттенхэм» (8) ва «Арсенал» (10) якунда кучли квартетда эмас. Тўғри, «Вест Хэм» ҳам 6-ўринда бормоқда, лекин уларда стабиллик йўқ. Агар фантазияни ишга солсак, 24 йиллик рекорд барбод бўлиш арафасида турганини англаш мумкин.

Харри Кейн афсона!

ijjigjrrtgrjigr

Ўтган мавсумда Кевин Де Брюйне ассистлар сони борасида афсонавий Тьери Анрининг рекордини янгилаган эди. 2002/03 йилги мавсумда француз 20 бор голга ҳаммуаллифлик қилгани узоқ йиллар мутлақ рекорд эди. Бельгиялик футболчи бу борада «Арсенал» собиқ сардорига етиб олди. Бу номлар орасига «шпорлар» етакчиси Харри Кейн ҳам қўшилиши мумкин. Ҳозир унинг ҳисобида 11 та голли узатма мавжуд. Олдинда 16 ўйин бор. Агар қаҳрамонимиз 10 та ассистни ижро этса, АПЛ тарихидаги энг яхши футболчилар қаторидан жой олиши мумкин. Эътиборлиси шундаки, у ўз кумири – Анрини қувиб ўтишга яқин турибди.

Икки учрашув натижасига кўра энг йирик ҳисоб

rtkgorkgorktogkrt

АПЛ дунёнинг курашларга ва интригага энг бой чемпионати, бироқ бу ерда ҳам йирик ҳисоблар қайд этилади. Агар икки ўйин натижасини умумий қилиб ҳисобласак, мутлақ рекорд «Манчестер Сити»га тегишли. Пеп Гвардиола шогирдлари ўтган мавсумда бечора «Уотфорд»ни икки ўйинда (8:0, 0:4) 12 та тўп фарқи билан янчиб ташлаган эди.

Бу рекордни янгилаш имкони жорий мавсумда «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед»да мавжуд. Бунинг учун «қизил иблислар» иккинчи давра ўйинида «Саутгемптон»ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиши лозим. Мерсесайдликлар «Кристал Пэлас»ни меҳмонда 7 та жавобсиз гол билан сийлаган. «Энфилд»даги учрашувда 6 гол киритиш янги рекорд ўрнатилишига сабаб бўлади. Тўғри, бу шунчаки рақамлар холос, аммо футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

«Челси» вс «Арсенал»

дздздздз

Сэр Алекс Фергюсон ва Арсен Венгер тамал тошини қўйган клублар ҳозирда АПЛнинг эркин турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Премьер-лига ташкил топгандан бери ишлаб олинган очколар сони борасида гап кетар экан, «Челси»нинг олдинга қадам ташлаётгани эътиборга молик. 1992 йилдан бери «Челси» «Арсенал»дан кўпроқ чемпионликни қўлга киритган, аммо Венгернинг «канонирлар»и 20 йил давомида мусобақани кучли квартетда якунлаган.

«Арсенал»нинг бу жадвалдаги умумий очколари сони 2011 ни ташкил этади. «Челси»да 1997 балл мавжуд. 14 очколик тафовут мавсум сўнгига қадар йўқ қилинса, «Челси» АПЛда энг кўп очко ишлаган клублар рўйхатида «Арсенал»ни қувиб ўтиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!