ЕЧЛда 6-турнинг энг чиройли голи аниқланди (видео)
Ads

Мухлислар ЕЧЛ 6-турида киритилган голлар орасида энг чиройлисини аниқлаб беришди. Унга кўра, “Ливерпуль” футболчиси Садьо Мане томонидан “Спартак” (7:0) дарвозасига киритилган гол турнинг энг чиройли голи деб топилди. Унинг голини ёқлаб, сўровномада иштирок этганларнинг 31,3 % овоз берди.

Бу борада иккинчи ўринни 31,1 % овоз тўплаган Криштиану Роналду эгаллади. Унинг “Боруссия”га қарши баҳсда киритган голи мухлисллар томонидан эътироф этилди.

“Шахтёр” футболчиси Бернард томонидан “Манчестер Сити” дарвозасига киритилган гол эса 3-ўринга лойиқ кўрилди.

Ушбу ҳавола орқали Мане томонидан киритилган голни томоша қилишингиз мумкин.