ЕЧЛда битта фаворит бўлса, бу "Реал"дир

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасининг жорий мавсумида кимларни фаворит деб билишини айтди.

“Агар Чемпионлар лигасида битта фаворит бўлса, бу “Реал”дир. Боиси, улар мусобақада ғалаба қозониш бўйича катта тажрибага эга. Аммо бош совринлар учун даъвогарлар сони жуда ҳам кўп: “Ливерпул” ва Англиянинг бошқа барча вакиллари, қолаверса, “Бавария”, “Барселона”, ПСЖни ҳам эсдан чиқармаслик керак”, — деди испаниялик мутахассис.

Бугун "Манчестер Сити" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида Испаниянинг "Севилья" клубига қарши майдонга тушди. Дортмунднинг “Боруссия” ва Даниянинг “Копенгаген” жамоалари ҳам “шаҳарликлар” билан бир гуруҳдан жой олишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!