ЕЧЛга чиққан "Ньюкасл" таркибни кучайтиришда давом этмоқда
Лондоннинг “Фулхэм” клубига қарашли америкалик ҳимоячи Энтони Робинсон фаолиятини Англиянинг бошқа бир клуби - “Ньюкасл”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Evening Standard нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 25 ёшли футболчи пойтахт клуби билан шартномани узайтиришдан бош тортган. Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув эса келаси бир йилдан сўнг якунига этади. Лондонликлар Робинсонни текинга йўқотмаслик учун уни шу ёзда сотишга тайёр. "Фулхэм" унинг трансферидан тахминан 40 миллион евро ишлаб олишни кўзламоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Ньюкасл" АПЛ турнир жадвалини тўртинчи ўринда якунлади ва Чемпионлар лигасига иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Фикрлар