
Эдди Хау Александр Исакнинг келажаги ҳақида гапирди
"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау жамоа ҳужумчиси Александр Исакнинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Унга кўра, ҳозирча шведциялик футболчи билан ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти.
"Парда ортида турли воқеалар содир бўлмоқда. Нима юз бермасин, бу клуб манфаати учун бўлиши керак. Албатта, мен Исак қолишини умид қиламан" — деб Хаунинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВларда Александр Исакка "Ливерпуль" ва "Ал-Ҳилол" клублари қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Саудия клуби унга ҳафтасига 600 минг фунтлик "соф" маош таклиф қилмоқчи.
Маълумот ўрнида, 25 ёшли форварднинг "Ньюкасл" билан шартномаси 2028 йил ёзигача тузилган.
Фикрлар