Эдди Хирн: "Муроджон Аҳмадалиев Иноуэ учун ягона ва муносиб рақиб"

Британиялик промоутер Эдди Хирн иккинчи ўта енгил вазн тоифасида (55,3 кг) мутлақ жаҳон чемпиони япониялик Наоя Иноуэ (28-0, 25 КО) навбатдаги жангини Муроджон Аҳмадалиевга (12-1, 9 КО) қарши ўтказиши керак, деб ҳисоблайди. “Аҳмадалиэв иккинчи супер вазн тоифасида Иноуэ учун қолган ягона ва муносиб рақиб. ВБА бу жангга рухсат берди. Вақти келди”, — деб ёзди Хирн X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!