Эдегор Артета билан жанжаллашди ва бошқа клуб танлади

Англия Премьер-лигасида пешқадамлик қилаётган “Арсенал” етакчиси ва сардори Мартин Эдегор жорий мавсум тугаши билан клубни тарк этишга қарор қилди.

TopSkills Sports UK нашри маълумотига кўра, норвегиялик плеймейкернинг “канонирлар” бош мураббийи Микель Артета билан муносабатлардаги зиддият юқори нуқтага етди.

Футболчи ўзини Лондон клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби томонидан жуда кам қадрланаётган ўйинчидек ҳис қилмоқда. Хусусан, улар сўнгги бир неча ой давомида Эдегорга берилган ваъдаларни бир неча бор бузган.

Энди Эдегор ёзда “Арсенал”ни тарк этишга қатъий қарор қилган. “Бавария” ўйинчига  қизиқиш билдираётганига қарамай, Мартин лондонликларнинг ашаддий рақиби “Манчестер Юнайтед”га ўтишни истамоқда.

Мартин Эдегор 2021 йилда “Реал”дан “Арсенал”га 35 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача амал қилади. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи “канонирлар” сафида 27 ўйинда 1 гол ва 7 ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!