Эден Азар Европа чемпионатини ўтказиб юборадими?

"Реал" ва Белгия қироллик футбол федерацияси ҳужумчи Эден Азарнинг соғлиги ва унинг Европа чемпионати бошлангунича майдонга қайтиши масаласини муҳокама қилишди.

Ушбу масала бўйича миллий жамоа ва мадридликлар мураббийлар штаби футболчининг тикланиб олиши учун махсус режа асосида иш олиб боришга келишиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Ла Лига доирасида "Леванте"га қарши ўйинда жароҳат олган белгиялик форвард икки ойга сафдан чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!