Эден Азарга кутилмаган харидор чиқди

Мадриднинг “Реал” клуби вингери Эден Азар фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин.

"Fichajes.com" нашри манбасига кўра, 31 ёшли футболчига "Галатасарой" жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Азарнинг тахминий трансфер нархи 12 млн евро. Футболчининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Аввалроқ, Эден янги мавсумда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири бўлиши ҳақида айтган эди. Шунингдек, Карло Анчелотти ҳам бельгиялик футболчидан умидлари катта эканлигини таъкидлаган эди. Бироқ футболчи ҳозирча ишончни оқлай олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!