Эдин Жеко университетни тамомлади

“Рома” клуби форварди Эдин Жеко Сараеводаги университетни тамомлади. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 32 ёшли босниялик футболчи кеча уч йиллик таълимдан сўнг спорт ва жисмоний тарбия факультетининг спорт менежментлик мутахассислиги бўйича дипломни қўлга киритди.

Таъкидлаш керакки, ушбу диплом Жекога келажакда раҳбар лавозимида ишлаши учун имкон беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!