Эдин Жеко яна ҳаммани ҳайратга солишни бошлади

Европа лигасининг 5-туридан ўрин олган “Рома” ҳамда “Виктория Пльзень” жамоалари ўртасидаги учрашув римликларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Баҳснинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳужумкор тарзда ўйин олиб борган жамоалар 18-дақиқага келиб рақиблари дарвозасига биттадан тўп киритишга улгуришди. Дастлаб “Рома” ҳужумчиси Эдин Жеко ҳисобни очган бўлса, Мартин Земан ҳисобни тенглаштирди.

Бироқ иккинчи бўлимда “Рома” вакиллари ўйин тизгини ўз қўлларига олишди. Улар икки бор Матуш Козачик қўриқлаётган дарвозани нишонга олишган бўлса, бир бор рақиб жамоа вакили ўзининг автоголи билан ёрдам бериб юборди.

61-дақиқада Эдин Жеко ўзининг иккинчи голига муаллифлик қилди. 82-дақиқада эса “Виктория Пльзень” ҳимоячиси Алеш Матею ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 88-дақиқада эса яна ўша Эдин Жеко “ҳет-рик”ни расмийлаштирди.

Гуруҳнинг яна бир учрашувида эса, Аустрия ҳамда Астра жамоалари куч синашди. Ўйин меҳмон жамоа ғалабаси билан якунланди.

“Рома” – “Виктория Пльзень” 4:1 (1:1)

Голлар: Жеко 11, Земан 18, Жеко 61, Матею 82 (автогол), Жеко 88.

Огоҳлантириш: Матею (26), Наингголан (45), Земан (56), Петржела (77).

“Рома”: Алиссон, Рюдигер, Эмерсон, Бруно Перес, Фасио, Стротман (Жерсон, 89), Паредес, Салах (де Росси, 83), Наингголан, Итурбе (Перотти, 62), Джеко.

“Виктория Пльзень”: Козачик, Лимберски, Гейда, Матею, Коваржик, Грошовски, Громада, Копиц (Дюриш, 62), Петржела, Земан, Крменчик (Бакош, 75).



"Аустрия" – "Астра" 1:2 (0:0)

Голлар: Ротпуллер 57, Флоря 79, Будеску 88 (пен.).

Огоҳлантириш: Орош (43), Жуниор (56), Мансали (60), Грюнвальд (61), Жералду Алвеш (69), Ловин (90), Фризенбихлер (90), Сэпунару (90), Стан (90).

Четлатиш: Грюнвальд (65).

“Аустрия”: Хаджикич, Ротпуллер, Марчинко, Ларсен, Филипович, Хольцхаузер, Зербест, Грюнвальд, Лукас Энрике (Таджури, 90), Пирес, Кайоде (Фризенбихлер, 90).

“Астра”: Лунг, Сэпунару, Орош (Флоря, 61), Жуниор, Жералду Алвеш, Мансали (Ловин, 71), Стан, Будеску (Никоарэ, 90), Сето, Филипе Тейшейра, Алибек.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!