Эксперт ҳакамлар қўмитаси: "Динамо" - "Сурхон": "ВАР орқали вазият текширилганда тасвирлар етарли бўлмагани ва керакли ракурслар танланмагани сабабли офсайдни аниқлашнинг имкони бўлмаган

BEPUL PROPAN

Эксперт ҳакамлар қўмитаси “Динамо” - “Сурхон” ўйинида фаолият олиб борган ҳакамлар фаолиятини таҳлил қилди. 

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган “Динамо” — “Сурхон” учрашувининг 74-дақиқасида “Сурхон”нинг ҳисоб тенглаштирувчи голи офсайд сабаб бекор қилинди. Ушбу вазиятда ёрдамчи ҳакам “Динамо” ҳимоячиси билан тўп учун курашган футболчи офсайд ҳолатида эканини қайд этган. ВАР орқали вазият текширилганда тасвирлар етарли бўлмагани ва керакли ракурслар танланмагани сабабли офсайдни аниқлашнинг имкони бўлмаган.

Ўйиндан сўнг ҳар икки жамоа операторлари томонидан олинган техник тасвирлар орқали ҳам вазиятни аниқ баҳолаш имкони бўлмаган.

Эксперт ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, бу вазиятда ёрдамчи ҳакам кўрсатмасига таяниб қарор қабул қилинган ва у ўзгаришсиз қолдирилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Negmat Negmatov
10/05/2025 17:06
Узбекистон ватаним бахт бахорим чаманим, футболда ягона нима хохласа шу булади дунёда бирдона . Кани у махмадана пфл бошликчаси, ,каттакони. Дан кузатар паннадан буб, четдан Халкни устидан ккуууулиииб утиргандир. Тожик халк маколи бор '" гапа калон назан, нона калон газ '". Таржима килолмадим узур, нотугрирок чикди