Эктор Купер: Биз “Сhina Cup” мусобақасида Осиё Кубогидаги каби ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз

Аввал хабар берганимиздек, бугун Наннинг шаҳридаги “Guanxi Sports Centre” стадионида “China Cup-2019” мусобақаси олдидан матбуот анжумани ташкил қилинди. Матбуот анжуманида миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ва терма жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродов қатнашди. Дастлаб, Купер ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

8464b15baad2628f502746d74abe3146266de916

Эктор Купер: - Бу ерда бўлиб турганимдан хурсандман. “Сhina Cup” жуда яхши мусобақа. Бу турнирда кучли жамоалар иштирок этишади. Уларга қарши ўйнаш биз учун фойдали бўлиши шубҳасиз. Ушбу мусобақа орқали жаҳон чемпионати саралашига тайёргарлик кўрамиз. Тайёрланиш учун кўп вақт бўлмади. Кеча келдик. Ҳозирча, бир марта машғулот ўтказдик. Шунга қарамай, мусобақа давомида ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишга интиламиз.

Осиё Кубоги билан солиштирганда, таркибимизда катта ўзгаришлар йўқ. Деярли ўша футболчилар билан Хитойга ташриф буюрдик. “China Cup” мусобақасида Осиё Кубогидаги каби ўйин намойиш қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Хитойга биринчи бор келишим. Аввал бу мамлакатда бўлмаганман. Шу сабабли жамоам билан ёрқин ўйин намойиш қилишни мақсад қилганмиз. Аммо биз учун энг муҳими ЖЧга йўлланмани қўлга киритиш.

8fbc16cc2a10c7f6f7ee3953325d8a9039fa11b8

Фабио Каннаваро айни пайтда Хитой терма жамоасини бошқариб бораётганини биламан. У 15 йил олдин Миланнинг «Интер” таркибида ўйнаганди. У жуда яхши футболчи. Тартибли ўйин намойиш қиларди. У мураббий сифатида анча тажриба тўплагани аниқ. Футболчилардан ҳам тартиб интизомга амал қилишни талаб қилиши табиий. Мен Каннаварога мураббийлик фаолиятида омад тилайман. У буюк мураббий бўлиб етишишига ишонаман. Унда бунинг учун барча жиҳатлар мавжуд. Агар майдонда мураббий сифатида учрашадиган бўлсак, Каннаварони мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламан.

ec1d636e8e6d56ed9a7ed7109a6c9ae55ccd4e1a

Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини ошириш жуда яхши ғоя. Бу фақат Ўзбекистон ёки Хитой учун эмас, Осиёдаги барча терма жамоалар учун жуда яхши имконият. Мен бу ғояни қўллаб-қувватлайман. Бу ҳолат бутун дунёда футбол ривожига ҳисса қўшиши аниқ.

Элдор Шомуродов: - Бизни Хитойда жуда яхши кутиб олишди. Бунинг учун ташкилотчиларга катта раҳмат. Наннинг янги шаҳар экан. Жуда чиройли, менга ёқди ва ижобий таассурот қолдирди.

f7f5c3ebfcbe402a9c893249b1fb5d260fbb78a6

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dastan Uteuliev
20/03/2019 17:22
бурынгы состав кимге керек. Ишиндеги шалдарды жоккылыу керек. Бикмаев надел кылдын. Кетип жокбол. Пепсилиганда ойнап журебер
ikbol Urinov
22/03/2019 09:24
Kutamiz
Said Said
20/03/2019 20:14
Agar Urugvayni yuta olmasak demak Kapadze davridan beri hech narsa ozgarmagan boladi tamom vassalom
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
20/03/2019 15:23
агар ЖЧ иштирокчилари сони ортса, бу мураббийга жавоб бериб юборса ҳам бўлади. оддий мураббий билан ҳам чиқиш мумкин бўлади ўшанда
Ronaldo Junior
20/03/2019 22:56
Demak yaxshi natijadan umid qilmasa ham b`oladi
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
20/03/2019 15:22
демак яна ютқазиб қайтиб келарканмизда