Эктор Купер: Биз вазиятлардан унумли фойдаланиш бўйича кўпроқ иш олиб боришимиз керак
Ўзбекистон – Хитой учрашувдин кейин ташкил қилинган матбуот анжуманида Эктор Купер иштирок этиб, ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
- Бугун гол киритиш учун кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Аммо фақат уларнинг биттасидан унумли фойдаландик. Келгусида бу йўналишда иш олиб борамиз. Ўйлайманки, ушбу мусобақадан ўрин олган ўйинлар биз учун яхши тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Эндиликда хато ва камчиликларни таҳлил қилиб чиқамиз. Аввал ҳам айтганимдек, бор эътиборимиз жаҳон чемпионати саралашига қаратилган.
Отабек Шукуровнинг жароҳати жиддий. Терма жамоамиз шифокорларининг хабар қилишича, Шукуров камида икки ойга сафдан чиқди.
Ўзбекистоннинг Хитойга қарши аввалги ўйинлари билан бугунги ўйинни солиштира олмайман. Мен аввалги ўйинларда терма жамоа бош мураббийи эмасдим. Аммо Хитой таркибида янги футболчилар борлиги биламан. Каннаваро улар билан яхши жамоа шакллантира олишига ишонаман. Хитой ҳам биз каби бор эътиборини мундила саралашига қаратган. Ўйлашимча, Қатар 2022га чиқиш учун Осиёдаги барча терма жамоалар қаттиқ кураш олиб боришади. Биз йўлланмани қўлга киритиш учун бор кучимизни сарфлаймиз, - деди Купер.
Фикрлар