Эктор Купер: Бугун ғалаба қозонмаганимизда нима бўлишини яхши билар эдик
"Мени мамнун этган нарса, янги футболчиларни кузатиб олдик. Шу боис уларнинг ўйини ўхшамаслиги мумкин, аммо мен улардан қониқдим. Хурсандман, янги футболчилар натижага ҳам ўз ҳиссасини қўшишди.
Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, прессинг баъзида ўхшади, баъзида йўқ. Ўртоқлик ўйини ўтказишдан мақсад янги футболчиларни синаб олиш.
Мен рақиб жамоа футболчиларининг хатоси ҳақида бирор нарса дея олмайман. Гол урилган вазиятлар ҳам айнан бизнинг прессингизимиз самараси бўлди. Кучли рақиблар хатоларни кечиришмайди. Агарда, Шимолий Корея ҳужум қила олмаган бўлса, футболчиларимни табрикласам бўлади. Бироқ натижа мени алдай олмайди.
Бу қадар кўп мухлис келади деб ўйламаган эдим. Ҳайрон қолдим. Уларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам бугун футболчиларга қўшимча куч бағишлади.
Олдинда Сурияга қарши ўйин кутиб турибди ва янгиликларни синаб кўриш учун вақт етарли. Айрим футболчилар клубларда яхши ўйнашади. Улар буни терма жамоада ҳам амалга оширишлари керак. Футболчилар қанча кўп гол урса, мен бундан хурсанд бўламан. Рақобат бизга жуда фойдали бўлади.
Рақибни кучли ёки кучсиз деб аташ... Тушунаман, лекин бизни ҳам таққослашади. Ўйинга неча балл қўяман? Билмадим, балл қўймаган бўлар эдим. Футболчиларим бугун ўзларини яхши ҳис этишди. Бугун ғалаба қозонмаганимизда нима бўлишини яхши билар эдик.
Ўйин 90 дақиқа ва ундан кўпроқ давом этади. Биринчи бўлимда нима рўй бергани ҳаммага аён. Тўпни марказ орқали олиб ўтишни ёқламаган бўлар эдим. Танаффусдан сўнг қанотлар орқали ўйнай бошладик ва менимча, айнан шу жиҳат ғалабамиз калити бўлди", - деб Купернинг сўзларини келтириб ўтди SPORTS.uz сайти мухбири Шаҳзод Холбоев.
Фикрлар
Maydonga tushib o‘ynang diyapsiz biz maydonga chiqsak fudbo‘lchilar nima qilishadi.
Ikkinchidan ular profisanal hamma o‘z ishini qilgani maqul
Uchunchidan tanqid bor joyda o‘sish bo‘ladi. Nima endi maqtash kerakmi?
Raqib kuchsiz edi buni sitatiska ham aytib turibdi.