Эктор Купер кузатаётган Германиядаги футболчимиз Мануэль Янцер
Ads

1992 йил 7 март куни Мануэль Янцер Германиянинг Ален шаҳрида туғилган. 178 см бўйга эга, ярим ҳимоячи, Германия фуқароси ва ҳозирда Германия учинчи дивизионида иштирок этувчи "Айнтрахт" (Брауншвейг) клуби аъзоси.

Янцернинг отаси томондан келиб чиқиши ўзбекистонлик эканлигини айтиб ўтган. У 2007 йилдан 2010 йилгача Германиянинг ўсмирлар терма жамоаларида ўйнаган (U-16), (U-17), (U-18). Ушбу терма жамоадаги фаолияти давомида Янцер, 21 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол уришга эришган. 2009 йили 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатида ғолибликка эришган ва турнирнинг гуруҳ босқичида Голландия дарвозасини ишғол этган.

485296_680

Фаолиятини "Оберкохен" ёшлар жамоасида бошлаган. 2010-2011 йилги мавсумларда "Штутгарт" ёшлари таркибида ўйнаган. 2011 йилдан 2014 йилгача "Штутгарт-2" клуби асосий таркибида майдонга тушган ва 94 та учрашувда қатнашиб 15 та гол урган. 2014-2015 йилларда "Хайденхайм" жамоасида 10 та баҳсни ўтқазди. 2015 йилдан 2018 йилгача "Хольштайн" клуби аъзоси сифатида 38 та ўйинда ўйнаб, 7 та гол урган. 2018 йилдан бошлаб "Айнтрахт" (Брауншвейг) таркибида ўйнаб келмоқда.

Эктор Купер матбуот анжуманларининг бирида Германия 3 дивизионидаги футболчимизни кузатаётганлигини таъкидлаб ўтган эди. Ажаб эмас, Янцер термамиз сафида пайдо бўлса.